← Назад
Решение #1277694 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 242 | — | law |
Текст решения
6 716 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
Шеробод туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи: Р.Х.Пирназаров
судья
ёрдамчиси:
Б.Юсуповнинг
котиблигида,
даъвогар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг
жавобгар Тўхтамишов Салимжон Сатторовичга нисбатан
етказилган зарар натижасида қарздорликни ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-19012301/8196-сонли
фуқаролик
ишини
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар Сурхондарё вилояти Ички ишлар
бошқармаси даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар С.Тўхтамишовдан Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги фойдасига жами 122.569.700 сўм
қарздорлик ва суд харажатини ундириб беришни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида даъвогар Сурхондарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси вакили М.Шаймарданов
даъво аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар С.Тўхтамишов даъво
талабини тан олмасдан, уни рад этишни сўради.
Шунингдек, жавобгар С.Тўхтамишов қарши даъво
ариза тақдим этиб, унда Сурхондарё вилояти Ички ишлар
бошқармасидан ўзининг фойдасига 163.100.000 сўм иш
ҳақи ва иш ҳақи кечиктирилганлиги сабабли маънавий
зарар ундиришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан С.Тўхтамишовнинг қарши
даъво аризаси қайтарилган.
Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб,
қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, Тўхтамишов Салимжон Сатторович
12.07.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
Вазирлиги Академиясига ўқишга қабул қилинган.
Ўқиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар Вазирлиги Академияси ва Тўхтамишов Салимжон
Сатторовичлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга
қабул қилинган фуқаро (курсант) билан ўқиш (хизмат ўташ)
бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий
узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида” шартнома тузилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 14.07.2022
йилдаги шахсий таркиб бўйича 54-сонли буйруғига асосан
лейтенант С.Тўхтамишов Сурхондарё вилояти, Ангор
тумани
ИИБ
жамоат
хавфсизлиги
хизмати
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
бўлинмаси
профилактика инспектори лавозимига тайинланган.
Бироқ, С.Тўхтамишов 12.07.2023 йилда Сурхондарё
вилоят ИИБ бошлиғи номига Адлия тизимига ишга ўтишни
режалаштиргани боис ўз ҳохишига кўра хизматдан
бўшатишни сўрагаб билдирги билан мурожаат қилган ва
Сурхондарё вилоят ИИБ бошқарма бошлиғининг 16.08.2023
йилдаги бўйруғига асосан хизматдан бўшатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-банди
“г”
кичик
бандига
асосан
С.Тўхтамишов
ўқишни
тамолаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички
ишлар
органларида,
шунингдек
тақсимот
бўйича
юборилганда
бошқа
давлат
идораларида
мажбурий
узлуксиз хизмат ўташ; “д” кичик бандида шартнома
шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган
давлат бюджети маблағларини қайтариш мажбуриятини
олган.
Шунга асосан, даъвогар судга мазкур даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгардан унинг учун 3 йил
давомида ўқитиш учун сарфланган маблағни ундириб
беришни сўраган.
Бироқ, суд мажлисида жавобгар С.Тўхтамишов даъво
талабларига эътироз билдириб, илтимоснома билан
мурожаат қилиб ишга ойдинлик киритиш мақсадида судбухгалтерия экспертизаси тайинлашни сўраган.
Жавобгар
С.Тўхтамишовнинг
илтимосномаси
қаноатлантирилиб суднинг 26.01.2024 йилдаги ажримига
асосан
иш
юзасидан
суд-бухгалтерия
экспертизаси
тайинланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд
экспертиза маркази Қашқадарё вилоят бўлими томонидан
24.05.2024 йилда тақдим этилган хулосага асосан “Ички
ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги
шартномаларни
тузиш
ҳамда
шартнома
шартлари
бажарилмаганда
харажатларни
қоплаш
тартиби
Академиясида таълим олган 1 та курсант учун ҳар йили
давлат бюджетидан тақдим этилган маълумотга асосан
2019 ва 2022 йиллардаги ўқув йилида 44.345.300 сўм, 20202021 йилардаги ўқув йилида 45.317.700 сўм ва 2021-2022
йиллардаги ўқув йилида 65.354.100 сўм маблағ сарфланган
кўринади.
Ички ишлар Академиясида 2019 ва 2022 йилларда
таълим олган Тўхтамишов Салимжон Сатторович давлат
бюджетидан сарфланган маблағлардан, ОТМда таълим
олганлиги учун қоплаб бериши керак бўлган умумий
маблағ шартли равишда 122.569.700 (бир юз йигирма икки
миллион беш юз олтмиш тўққиз минг етти юз) сўмни
ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 242-моддасига
асосан мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни
топшириш,
ишни
бажариш,
хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Шундай ҳолатда суд тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан мажбурият вужудга келганлиги,
жавобгар С.Тўхтамишов шартнома шартлари бўйича ўз
мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги ҳисобига
даъвогар ИИВ Академиясида шартнома тарафи сифатида
етказилган зарарни ундиришда ҳуқуқ пайдо бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 242-моддасига
асосан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган
ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган
бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор
эса – ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади.
Юқоридагиларга
асосан,
суд
даъво
аризани
қаноатлантиришни,
жавобгар
Тўхтамишов
Салимжон
Сатторовичдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги
фойдасига
етказилган
зарар
сифатида
122.569.700 сўм ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд давлат божини муҳокама қилиб,
даъвогар томонидан судга даъво ариза топширишда
тўланган
жами
4.935.788
сўм
суд
харажатини
С.Тўхтамишовдан
Сурхондарё
вилояти
Ички
ишлар
бошқармасининг фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридаларга
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг 249 ва 253-моддаларини қўллаб, суд
Сурхондарё
вилояти
Ички
ишлар
бошқармасининг
жавобгар
Тўхтамишов
Салимжон
Сатторовичга нисбатан етказилган зарар натижасида
қарздорликни
ундириш
ҳақидаги
даъво
аризаси
–
қаноатлантирилсин.
Жавобгар Тўхтамишов Салимжон Сатторовичдан
Ўзбекистон
Республикаси
Ички
ишлар
вазирлиги
фойдасига 122.569.700 сўм қарздорлик ундирилсин.
Жавобгар Тўхтамишов Салимжон Сатторовичдан
даъвогар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
фойдасига 4.902.788 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта
харажати, жами 4.935.788 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган
кундан бошлаб бир ойлик муддатда апелляция тартибида,
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали
Сурхондарё вилоят судига шикоят қилишга ҳақли.
Раислик этувчи:
Р.Х.Пирназаров