Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2303/7095 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ажрим (тугатиш жараёнида иш юритишни тугатиш ҳақида); Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Хусаинова Раъно Абдихоликовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдуллаев Муқумбой Шодиевич Ответчик / Подсудимый Абдуллаева Насиба Тошназаровна
Source ID 6697d51c0f5d3825e2d874b3 Claim ID 4745775 PDF Hash bd6fd7d4f5ec181e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 42-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 42 code_article
збекистон Республикаси ФПК 124-моддаси збекистон Республикаси ФПК 124 law
Текст решения 3 441 символов
АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2024 йил 7 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида: Раислик этувчи судья: ХХХХХХХХХХ, судья ёрдамчиси ХХХХХХХХнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-11042303/7095-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Судга даъвогар ХХХХХХХХХХ жавобгар ХХХХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар билан қонуний никоҳи 1993 йил 7 декабрь куни қайд этилгани, биргаликдаги турмушидан 4 нафар вояга етган фарзандлари борлиги, ўзаро келишмовчилик туфайли 2011 йилдан бери алоҳида яшашини билдириб, суддан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вояга етмаган фарзандлари йўқлиги, ўзаро мулкий низолари йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига кўра ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ХХХХХХХХХХ ва жавобгар ХХХХХХХХХХ ўртасидаги қонуний никоҳ 1993 йил 12 куни 30-сон далолатнома ёзуви билан Бўка тумани ФҲДЁ бўлимида қайд этилган. Тарафларнинг 1994 йил 2 майда туғилган ххххххххххххх, 1995 йил 21 августда туғилган хххххххххххххх, 2001 йил 4 январда туғилган хххххххххххх, 2002 йил 19 августда туғилган хххххххххххххх исмли фарзандлари бор, фарзандлар воя етган. Мулкий низо мавжуд эмас. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини, иш бўйича аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42-моддасига кўра вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилади. Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Аниқланишича, тарафлар томонидан дастлаб ФҲДЁ органига мурожаат қилинмаган, эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо аризада ҳам, тарафнинг тушунтиришида ҳам баён этилмади. Ўзбекистон Республикаси ФПК 124-моддасига асосан ариза фуқаролик судига тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Бундай ҳолатда, суд даъвогар ХХХХХХХХХХнинг никоҳдан ажрашиш ҳақидаги аризаси ФҲДЁ органларига тегишли эканлигини инобатга олиб, иш юритишдан тугатишни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги 18-моддаси 1-қисми 5-бандига кўра тўланган давлат божини қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-126, 271-272-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХХХХХХХХнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритишдан тугатилсин. Даъвогар ххххххххххххххга олдиндан тўланган 660 000 сўм давлат божи қайтарилсин. Ажримдан норози томон йигирма кунлик муддат ичида Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали апелляция тартибида хусусий шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи: Аслига тўғри, судья /имзо/ ХХХХХХХХХХ