← Назад
Решение #1277696 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 72 | — | law |
Текст решения
5 512 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 7 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья ХХХнинг раислигида,
судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-2201-2303/6386-сонли фуқаролик ишини
кўриб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2017 йил 14
сентябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги
турмушларидан 2018 йил 5 августда туғилган ХХХ, 2019 йил 9 ноябрда
туғилган ХХХ исмли фарзанди борлиги, характери, дунёқараши ва тарбияси
ҳар-хил бўлганлиги сабабли ўртасида жанжаллар бўлишини, 2019 йилдан
буён бирга яшамаслигини, ярашишга ҳаракат қилгани лекин жавобгар бирга
яшашни ҳоҳламагани учун никоҳдан ажрашмокчи эканлигини билдириб,
жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХ даъво аризасида
кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини билдирди,
ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХ даъвогарнинг даъво
талабини тан олмаслигини, фарзандини етим қилиш нияти йуқлигини,
оиласини тиклаш нияти борлигини, даъвогар келтирган важлар билан келиша
олмаслигини билдириб, даъвагор билан доимо бирга яшаганлигини,
оиласини ҳали барбод бўлмагани, билдириб, суддан даъвони рад қилишни
сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини, фуқаролик ишида
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги
хулосага келди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2017 йил 14 сентябрда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти
Урганч шаҳар ФҲДЁ бўлимида 864-сон далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган.
Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан 2018 йил 5 августда
туғилган ХХХ, 2019 йил 9 ноябрда туғилган ХХХ исмли фарзандлари бор.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1-қисмига
асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14-бандида
никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори
қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама,
тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро
муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос
бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини
аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида
кўриши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 16-бандига
кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек,
эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда,
суд даъвони рад этади.
Суд, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар
тақдим қилинмаганлигини, никоҳни давомийлигини, кўп йиллар давомида
бирга турмуш кечирганлигини, вояга етмаган фарзандлари борлигини
инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имкони мавжуд деган хулосага келади
ва даъво аризани рад қилиш лозим деб ҳисоблайди.
Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари
талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида
эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий
асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро
келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да,
уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари
мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб
бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш,
носоғлом оилаларга барҳам беришга, эр-хотиннинг никоҳларини
мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга
олиб, тарафларнинг 2018 йил 5 августда туғилган ХХХ, 2019 йил 9 ноябрда
туғилган ХХХ исмли вояга етмаган фарзанди борлигини, фарзандининг
келажакдаги манфаатларини кўзлаб ҳамда оилани сақлаб қолиш мақсадида
даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим
топади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест)
беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри, Судья
/имзо/
ХХХХХХХХ