Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2305/7772 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Хусаинова Раъно Абдихоликовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Расулова Сарвиноз Сабировна Ответчик / Подсудимый Тошпулатов Фахриддин Исоқжонович
Source ID 669257160f5d3825e2d873fc Claim ID 4834796 PDF Hash 28c8e8cb7c157d20... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
Текст решения 5 509 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 07 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Хххххххххххнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХХХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Хххххххххххнинг жавобгар Хххххххххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-11042305/7772-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ххххххххххх жавобгар Хххххххххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2013 йил 7 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2019 фил 24 ноябрда туғилган Ххххххххххх, 2014 йил 14 октябрь куни туғилган Ххххххххххх исмли фарзандлари борлиги, характери, дунёқараши ва тарбияси ҳар-хил бўлганлиги сабабли, хар куни спиртли ичимликлар ичиб жанжал қилиши, ҳақорат қилиб дўппослаши туфайли ўртасида жанжаллар бўлишини, фарзандлари тарбиясига оғир тасир кўрсатиб келаётгани сабабли, 2022 ноябрь ойидан бери йилдан буён бирга яшамаслигини билдириб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар Ххххххххххх даъво аризасида кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини билдирди, ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Ххххххххххх ҳам даъвони тан олмаслигини, оиласини тиклашини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини, фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2013 йил 7 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 1307-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан 2019 фил 24 ноябрда туғилган Ххххххххххх, 2014 йил 14 октябрь куни туғилган Ххххххххххх исмли фарзандлари бор. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1-қисмига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмаганлигини, никоҳни давомийлигини, кўп йиллар давомида бирга турмуш кечирганлигини, вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имкони мавжуд деган хулосага келади ва даъво аризани рад қилиш лозим деб ҳисоблайди. Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да, уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, эр-хотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга олиб, тарафларнинг 2019 фил 24 ноябрда туғилган Ххххххххххх, 2014 йил 14 октябрь куни туғилган Ххххххххххх исмли вояга етмаган фарзанди борлигини, фарзандининг келажакдаги манфаатларини кўзлаб ҳамда оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Хххххххххххнинг жавобгар Хххххххххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест) беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик қилувчи: Нусхаси аслига тўғри, Судья /имзо/ Ххххххххххх