Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2303/8488 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Муминов Нурали Исроилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шарофов Ғайрат Бахтиёр ўғли Ответчик / Подсудимый Жовлиева Зарнигор Шуҳрат қизи
Source ID 668c2e34b6bf6f28996e6047 Claim ID 4735564 PDF Hash 947b5b2889211b84... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 245 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 07-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи: судья Н.И.Муминов, судья ёрдамчиси А.Узоқовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Ш.Ғ.Б.нинг жавобгар Ж.З.Ш.га нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвосига асосан қўзғатилган №2-1905-2303/8488-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ш.Ғ.Б. жавобгар Ж.З.Ш.га нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Ш.Ғ.Б. ўз тушунтиришида, даъво аризасини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар Ж.З.Ш. билан 2021 йилда оила қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил июль ойидан буён бирга яшамаётганлигини, жавобгар билан бирга яшай олмаслигини, жавобгар билан оилани тиклаш нияти йўқлигини таъкидлаб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Ж.З.Ш. ўз тушунтиришида, даъвони тўлиқ тан олиб, даъвогар билан келиша олмаганлиги сабабли 2022 йил июль ойида ажрашиб кетганлигини, оилавий муносабатлари тугаганлигини, оилани сақлаб қолиши нияти йўқлигини, даъвогар билан никоҳдан ажралишга розилигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, суд мажлисида тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик ишида мавжуд бўлган материал ва ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Аниқланишича, тарафлар 20.09.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақда Шўрчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан №2-1906-21-01348-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар фаразнди бор. Улар ўзаро муносабатлари тўғри келмай, 2022 йил июнь ойидан буён бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган. Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг суддаги тушунтиришидан келиб чиқиб, суд томонидан 05.10.2023 йил 3 ой ҳамда 11.01.2024 йилда тарафларга ярашишлари учун 3 (уч) ой мухлатлар тайинланганлиги сабабли ишни кўрилиши кейинга қолдирилган. Ажрим Денов туман оила ва хотин-қизлар бўлимига, тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган. Ушбу даврда тарафлар оилани тиклаб, ярашиш чораларини кўриб, оилани сақлаб қолишга эришмаган. Жумладан, тарафлар суд мажлисида, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил март ойидан буён бирга яшамаётганлиги, ўрталаридаги келишмовчиликлар барҳам топмаётганлигини баён қилишиб, тарафлар никоҳдан ажралишга розилигини баён қилишди. Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, тарафларни яраштириш, оилани тиклаш имкони йўқлиги кўринади. Уларни мол-мулк бўйича низоси йўқ. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд тарафларнинг судда берган тушунтиришини эшитиб, ишдаги хужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни ярашиш учун муҳлат берилганлиги юзасидан ижобий натижаларга эришилмаганлиги, улар ўртасидаги келишмовчилик барҳам топмаётганлигини инобатга олиб, тарафларни оиласини сақлаб қолишнинг иложи йўқ деган хулосага келиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. «Давлат божи тўғрисида» 06.01.2020 йилдаги №ЎРҚ-600-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Давлат божи ставкалари” миқдорининг 5-банди, “б” кичик бандида никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, никоҳдан ажратилганлигини қайд этишда, давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41– моддасини, Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Ш.Ғ.Б.нинг жавобгар Ж.З.Ш.га нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ш.Ғ.Б. ва жавобгар Ж.З.Ш. 20.09.2021 йилда Шўрчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан №2-1906-21-01348-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратиш ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Н.И.Муминов