← Назад
Решение #1277702 Гражданские
Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 069 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 7 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи –
фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров,
судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Бойматов Алибек
Одилжон ўғлини жавобгар Бойматова Мухайёхон Иқболиддин қизига
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган 2-1702-2301/10587-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагилар
Даъвогар Бойматов Алибек Одилжон ўғли судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар Бойматова Мухайёхон Иқболиддин қизи билан
ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисда сўралган даъвогар Бойматов Алибек Одилжон ўғли
даъвони қуватлаб жавобгар билан 12.10.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 18.07.2018 йилда туғилган
Бойматова Шукрона Алибек қизи ва 02.11.2020 йилда туғилган Бойматов
Азизбек Алибек ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро
келишмовчилик оқибатида 2022 йил апрель буён алоҳида-алоҳида яшаб
келишаётганлигини,
жавобгар
билан
оилани
тиклашни
имкони
қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Бойматова Мухайёхон
Иқболиддин қизи даъвони тан олиб, даъвогар билан 12.10.2017 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида
18.07.2018 йилда туғилган Бойматова Шукрона Алибек қизи ва 02.11.2020
йилда туғилган Бойматов Азизбек Алибек ўғли исмли икки нафар фарзандли
бўлишганлигини, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2022 йил апрель буён
алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, даъвогар болаларидан воз кечиб
бперилиши кераклигини, никохдан ажрашишга рози эканлигини билдириб
тушинтириш берган.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг
даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар
тарафлар 12.10.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Турмушлари давомида 18.07.2018 йилда туғилган Бойматова Шукрона
Алибек қизи ва 02.11.2020 йилда туғилган Бойматов Азизбек Алибек ўғли
исмли икки нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2022 йил апрель буён
алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 07.12.2023
йилдаги ажрими билан даъвогар Бойматов Алибек Одилжон ўғли ва
жавобгар Бойматова Мухайёхон Иқболиддин қизига ярашиб олишлари учун
муҳлат тайинланган.
Асака тумани “Дўстлик” МФЙининг хулосаларига кўра берилган
муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони
бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши
лозим»-деб кўрсатилган.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар
ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга
олиб, келтирилган даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи
ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравар давлат божини ундиришни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Бойматов Алибек Одилжон ўғлининг жавобгар Бойматова
Мухайёхон Иқболиддин қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Бойматов Алибек Одилжон ўғли ва жавобгар Бойматова
Мухайёхон Иқболиддин қизи ўртасида 12.10.2017 йилдаги №474-сонли
далолатнома ёзуви билан Асака туман 2-сон ФҲДЁ бўлимида қайд этилган
никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Бойматов Алибек Одилжон ўғлидан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ушбу никохдан 18.07.2018 йилда туғилган Бойматова Шукрона
Алибек қизи ва 02.11.2020 йилда туғилган Бойматов Азизбек Алибек ўғли
исмли икки нафар болалар Бойматова Мухайёхон Иқболиддин қизи тарбияси
ва қарамоғида қолдирилсин.
Никохдан ажратишни қайти этиш вақтида жавобгар Бойматова
Мухайёхон Иқболиддин қизига ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси
- Исмоиловага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят,
прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Э.К.Сабиров