Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1906-2301/1816 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди Судья Турсунов Абдимумин Худайназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Холов Зикрулло Шохўжаевич Ответчик / Подсудимый Муртазоева Дилафруз Эркиновна
Source ID 66912852b6bf6f28996e608f Claim ID 4934089 PDF Hash 5cfa2c4f413c4251... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 132-моддаси збекистон Республикаси ФПК 132 law
Текст решения 6 035 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 7 куни фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида бўлиб, судья А.Х.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Хидировнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Холов Зикрулло Шохўжаевичнинг жавобгар Муртазаева Дилафрўз Эркиновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1906-2301/1816-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Холов Зикрулло Шохўжаевич жавобгар Муртазаева Дилафрўз Эркиновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Холов Зикрулло Шохўжаевич тушунтириш бериб, даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 2009 йил 03 сентябр куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида доимий келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, ўрталаридаги келишмовчиликлар сабабли 2021 йил 20 ноябрдан буён бирга яшамаётганликларини, айни пайтдан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, келгусида оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини, берилган мухлатда ҳам ярашмаганлигини, жавобгар ҳам ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан даьво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Муртазаева Дилафрўз Эркиновна даъво аризани тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2009 йил 03 сентябр куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзанди борлигини, унинг таъминоти учун алимент олиб келаётганлигини, оилавий келишмовчиликлар боис даъвогар билан 2021 йил 20 ноябрдан буён бирга яшамасликларини, даъвогар билан ўзаро муносабатлари ва характерлари тўғри келмаганлигини, ўрталарида жанжаллар бўлиб ўтганлигини, шу сабабли оиласи барбод бўлганлигини, бунга даъвогарнинг ўзи ҳам сабабчи эканлигини, келгусида оиласини тиклашни имконияти йўқлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини билдириб, даъвогар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишликни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд далилларни текшириб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келди. Аниқланишича ва иш материалларида мавжуд бўлган ҳужжатларга қараганда, даъвогар Холов Зикрулло Шохўжаевич ва жавобгар Муртазаева Дилафрўз Эркиновна 03.09.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан вояга етмаган уч нафар фарзандлари бор. Тарафларнинг кўрсатмаларидан кўринишича, турмушлари бошидан яхши яшаганлар, кейинчалик ўрталарида доимий равишда келишмовчиликлар пайдо бўлган, бунга ўзаро характерлари тўғри келмаганлиги ва оилавий жанжаллар сабаб бўлган. Оилавий келишмовчиликлар боис 2021 йил 20 ноябрдан буён тарафлар алоҳида яшашади. Суднинг 2023 йил 13 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган, лекин ушбу давр мобайнида тарафлар ярашмаган ва уларнинг оиласи тикланмаган. Суд томонидан оилани сақлаб қолишга қаратилган ҳаракатлар ижобий натижа бермаган. Ушбу ҳолатлар тарафлар оиласини батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Суд тарафлар 2021 йил 21 ноябрдан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамаётганлигини, бир оила бўлиб рўзғор юритмаётганлигини, тарафларнинг ҳар иккиси никоҳдан ажрашишга розилигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд тарафларнинг фарзанди онасининг қарамоғида эканлигини қайд этишни лозим топади. Шунингдек суд, никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогар Холов Зикрулло Шохўжаевичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божини давлат фойдасига ундиришни, жавобгар Муртазаева Дилафрўз Эркиновнанинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги учун ундан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 132-моддасига асосан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлари даъвогарнинг ҳисобидан ундиришни лозим деб хисоблайди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-41, 46-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Холов Зикрулло Шохўжаевичнинг жавобгар Муртазаева Дилафрўз Эркиновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Холов Зикрулло Шохўжаевич билан Муртазаева Дилафрўз Эркиновна 2009 йил 03 сентябрь куни Бойсун тумани ФХДЁ бўлимида далолатнома ёзувига 545-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогар Холов Зикрулло Шохўжаевичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи давлат фойдасига ундирилсин. Даъвогар Холов Зикрулло Шохўжаевичдан видеоконференцалоқа режими учун олий суд депозит ҳисоб рақами (МФО: 00014; СТИР (ғазна): 201 122 919; шахсий ҳисоб рақам: 401 410 860 262 777 033 210 011 001; ғазна ҳисоб рақами: 23 402 000 300 100 001 010)га 85.000 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу (ишни кўрган) суд орқали Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи А.Х.Турсунов