Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2305/7732 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Хусаинова Раъно Абдихоликовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ахмадалиев Элдор Вахабджанович Ответчик / Подсудимый Ахмадалиева Мафтуна Маматқул қизи
Source ID 6692545d0f5d3825e2d873fb Claim ID 4822181 PDF Hash adc7a72745731b58... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ФПК 164 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
Текст решения 5 590 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 7 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья ХХХХХХХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХХХХХнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1104-2305/7732-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХХХХХХХ жавобгар ХХХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2015 йил 22 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан 2013 йил 23 январда туғилган ХХХХХХХХХ, 2015 йил 27 майда туғилган ХХХХХХХХХ исмли фарзандлари борлиги, характери, дунёқараши ва тарбияси ҳар-хил бўлганлиги сабабли жанжаллар бўлишини, 2021 йилнинг 16 июндан бери йилдан буён бирга яшамаслигини, жавобгар Россия федерациясига кетиб қолгани, фарзандлари ўз қарамоғида эканлигини билдириб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХХХХХ даъво аризасида кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини билдирди, ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради. Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Аранши” МФЙ томнидан тақдим этилган 2024 йил 7 июндаги далолатномага кўра жавобгар ХХХХХХХХ Россия Федерациясига кетганлиги, яшаш жойи номаълумлиги баён этилган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун жавобгарнинг манзили аниқланмагани учун, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддасига кўра суд ишни муҳокама қилишга киришади. Суд иш бўйича тарафнинг тушунтиришларини, фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2015 йил 22 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 382-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан 2013 йил 23 январда туғилган ХХХХХХХХХ, 2015 йил 27 майда туғилган ХХХХХХХХХ исмли фарзандлари бор. Фарзандлар ота қарамоғида. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1-қисмига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмаганлигини, никоҳни давомийлигини, вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имкони мавжуд деган хулосага келади ва даъво аризани рад қилиш лозим деб ҳисоблайди. Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да, уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, эр-хотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга олиб, тарафларнинг 2013 йил 23 январда туғилган ХХХХХХХХХ, 2015 йил 27 майда туғилган ХХХХХХХХХ исмли вояга етмаган фарзандлари борлигини, фарзандларнинг келажакдаги манфаатларини кўзлаб ҳамда оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест) беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик қилувчи: Нусхаси аслига тўғри, Судья /имзо/ ХХХХХХХХХ