Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2301/15889 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Юлчиева Сохибахон Қодиржоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бекмирзаева Гулсорахон Улуғбек қизи Ответчик / Подсудимый Юлдашев Мохир Мансурович
Source ID 66a3391fbe8e6d174d0034a6 Claim ID 4909471 PDF Hash 98bc9e178262d917... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 125 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 07 кунида фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ ўз идора биносида бўлиб, суд раиси С.Қ.Юлчиеванинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Ахмедовнинг котиблигида, даъвогар Бекмирзаева Гулсорахон Улуғбек қизининг жавобгар Юлдашев Мохир Мансуровичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-16042301/15889–сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, Даъвогар Бекмирзаева Гулсорахон Улуғбек қизи жавобгар Юлдашев Мохир Мансурович га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Бекмирзаева Гулсорахон Улуғбек қизи суд мажлисида даъвони қувватлаб, жавобгар билан 07.02.2020 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганини, турмушлари давомида фарзандли бўлишмаганини, 2023 йилдан жавобгар билан бирга яшамасликларини, шунинг учун судга никоҳдан ажратишни сўраб мазкур даъво аризани киритганлигини, шундан сўнг тарафлар ўзаро ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилганлигини, берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундан буёғига жавобгар билан бир оила бўлиб яшашининг имкони қолмаганлигини, ҳозирда бошқа оила қурганлигини, ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини баён қилиб, ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Юлдашев Мохир Мансурович даъвони тан олиб, оилани тиклаш имконийўқлигини, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, тарафлар 07.02.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Бу ҳақда Чортоқ туман ФҲДЁ бўлимида 07.02.2020 йилда 2-1607-20-00157-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган ва никох тузилганлиги тўғрисида гувохнома берилган. бўлмаганлар. Тарафлар 2023 йилдан буён бирга яшамайдилар. Тарафларнинг бирга яшамасликларига муросалари, характерлари тўғри келмаганлигини ва бошқа турдаги оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган. 18.10.2023 йилдаги Чортоқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан тарафларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси рад жавоби берилган. Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 07.12.2023 йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафларнинг бир-бирлари билан бир оила бўлиб яшашни хохлашмаган ва ярашмаганлар. Шунинг учун яраштириш имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган. Ушбу холат Чортоқ туман хокимлиги, Чортоқ туман Сарой МФЙ томонидан тузилган хулоса билан ўз тасдиғини топган. Суд тарафларни 2023 йилдан яшамаганлиги тарафларнинг ярашиб олишлари учун берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги, даъвогар бир оила бўлиб яшашни исташмаганлиги, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45моддасига асосан суд, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Юлдашев Мохир Мансуровичдан базавий хисоблаш миқдорининг 3 баробари давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253– моддаларини қўллаб суд, ҚИЛАДИ: Даъвогар Бекмирзаева Гулсорахон Улуғбек қизининг жавобгар Юлдашев Мохир Мансурович га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Бекмирзаева Гулсорахон Улуғбек қизи ва жавобгар Юлдашев Мохир Мансурович Чортоқ туман ФХДЁ бўлимида 07.02.2020 йилда 2-1607-20-00157-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Юлдашев Мохир Мансуровичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан, шу суд орқали, Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Раислик қилувчи: С.Қ.Юлчиева