← Назад
Решение #1277707 Гражданские
Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ФПК | 220 | — | law | |
| аролик кодекси | 112 | — | code_article |
Текст решения
7 180 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил июнь ойи 7 куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Чирчиқ туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
қуйидаги таркибда;
Раислик этувчи судья: Р.Ф.Хашимов
судья ѐрдамчиси Н.Валиджонованинг котибалигида, адвокат
К.Дадашевнинг иштирокида, даьвогар Нахалов Зарпилла Раматовичнинг
жавобгар Лунина Елена Михайловнага нисбатан уй-жой олди-сотди
битимини хақиқий деб топиш ҳақидаги даьво аризаси бўйича юритилган
2-1102-2304/7578-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Нахалов Зарпилла Раматович судга жавобгар Лунина
Елена Михайловнага нисбатан уй-жой олди-сотди битимини хақиқий деб
топиш ҳақидаги даьво аризалари билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар З.Нахалов даьво ариза талабларини
қўллаб-қувватлаб, у оиласи учун уй сотиб олиш нияти бўлгани ва
жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар,
4-кичик ноҳия, 6-уй, 16-хонадонни 2005 йилда 500.000 сўмга сотиб
олганини. Аввал 250.000 сўмни берганидан кейин жавобгар ўз қўли билан
тилхат ѐзиб берганини, кейин хужжатларни тўплаб нотариусга
боришгани, шунда жавобгар нотариал идорадан йўқ бўлиб қолганини ва
олди-сотди шартномаси тузилмай қолганини. Шу вақтдан бери мазкур
хонадонда яшаб келишини, уй тўловларини тўлиқ ўзи амалга оширишни,
бир неча марта таъмирлаганини. Жавобгар 2005 йилдан бери бирор марта
қайтиб келмаганини ва унинг аниқ турар жойини билмаслигини.
Жавобгар уйни унга расмийлаштиришдан бош тортиб келаѐтганини
билдириб олди-сотди битимини хақиқий деб топишни беришни сўради.
Жавобгар Е.Лунина Россия Федерациясида яшайди, дастлабки
суд мажлисларида унинг ишончли вакили И.Амашов ѐзма эътирознома
тақдим қилиб, жавобгар Е.Лунина хеч қандай битим имзоламагани, уй
калитларини хам даъвогарга бермаганини, Россия Федерациясига оилавий
шароити туфайли кетганини билдириб даъвони рад этишни сўраган.
Кейинги суд мажлисларига келмагани сабабли суд ишни ЎзР ФПКнинг
220-моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Гувох тариқасида сўралган Ў.Ибрагимов даъвогарни қўшниси
бўлишини, аввал бу уйда жавобгар яшагани, лекин уни яхши
танимаслигини. 2005 йилдан бери даъвогар оила аъзолари билан бирга
яшаб келишини, уй тўловларини тўлаб келишини. Жавобгарни у кўчиб
кетганидан бери бошқа кўрмагани ва уй бўйича хеч қандай низони
эшитмаганини билдирган.
Гувох тариқасида сўралган А.Исмоилов даъвогарни қўшниси
бўлишини, жавобгарни танимаслигин, чунуи бу уйда яшаѐтганига 10
йилдан ортиқ вақт ўтганини Олдин бу уйда даъвогарни ўғли оиласи билан
яшаганини, хозирда эса даъвогар яшаб келишини. Даъвогар махалла
ишларида фаол қатнашинини. Жавобгарни қайтиб келганини кўрмагани
ва уй бўйича хеч қандай низони эшитмаганини билдирган.
Суд даъвогарнинг кўргазмаларини эшитиб, гувохларни сўроқ
қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, таҳлил қилиб қуйидаги асосларга кўра
даьвогарнинг даьво ариза талабларини қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Аниқланган холатларга кўра, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар,
4-кичик ноҳия, 6-уй, 16-хонадон Чирчиқ шаҳар хокимининг 1993 йил 11
январдаги №10-сонли қарорига асосан Лунина Елена Михайловна номига
мулк хуқуқига асосан тегишли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасига
кўра битимнинг нотариал шаклига ѐки уни давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб
чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган
битимни тўла ѐки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса — битимни
нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган
тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда
битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Қайд қилинганидек, тарафлар ўртасида тузилган, жавобгар
Е.Лунина томонидан ѐзилган тилхатдан кўринишича у ўзига тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, 4-кичик ноҳия, 6-уй, 16хонадонни 2005 йил 8 май куни 500.000 сўмга сотган ва ушбу пулдан
250.000 сўмини олган хамда ушбу уйни олувчига ўтказиб бериш, бошқа
шахсга сотмаслик мажбуриятини олган.
Аммо орадан 19 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, жавобгар
битим бўйича ўзига олган мажбуриятларни бажармаган ва олди-сотди
шартномасини нотариал идора орқали даъвогарга расмийлаштириб
бермаган.
Жавобгарнинг ишончли вакили ушбу битим тузилмагани ва хеч
қандай тилхатга имзо чекилмагани хақида эътирознома берган бўлсада,
лекин ундаги имзони текширишни сўраб мурожаат қилмаган.
Судда сўралган гувохлар хам даъвогар уйни сотиб олганидан
бери оила аъзолари билан биргаликда яшаб келишларини, жавобгар шу
вақтдан бери низоли уйга келмагани ва уй бўйича низолар бўлганини
кўрсатиб ўтишган.
Жавобгар Россия Федерациясида яшагани боис ундан даъво
бўйича шахсий фикрини билиш учун тегишли хат юборилган бўлиб унга
электрон почта орқали жавобгар жавоб хати юбориб унда хақиқатдан хам
уйини жавобгарга сотиш нияти бўлгани ва келишилган 500.000 сўм
пулдан 250.000 сўмини олгани, даъвогар ундан уйини алдов йўли билан
олиб қўймоқчи бўлгани ва битим расмийлаштиришга келмаганини,
даъвогар хозирда алдов йўли билан уйни ўзига расмийлаштириб
олмоқчилигини билдирган.
Гарчи жавобгар даъво аризаси тан олмасдан, уйни даъвогар алдов
йўли билан қўлга киритганини кўрсатган бўлсада, лекин бирор-бир
ҳуқуқни мухофаза қилиш идораларига мурожаат қилмаган, даъвогар
З.Нахаловни алдов йўли ўзлаштиргани хақида далиллар мавжуд эмас.
Суд даъвогар битим бўйича ўзига олган мажбуриятларини
қисман бажарган деб хисоблайди ва жавобгар битимни нотариал
тасдиқлашдан бош тортишини узрсиз деб топиб, тарафлар ўртасидаги
битимни хақиқий деб топади.
Бундай ҳолда суд юқорида қайд этилган қонун моддаларига
асосан даьвогарни даьво аризаси талабини қаноатлантириб, даьвогар
Нахалов Зарпилла Раматович ва Лунина Елена Михайловна ўртасида 2005
йил 8 май куни тузилган Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар,
4-кичик ноҳия, 6-уй, 16-хонадонни олди-сотди битими хақиқий деб
топишни, битимни кўрсатилган 250.000 сўмни даъвогардан жавобгар
фойдасига ундириб беришни лозим деб топади.
Давлат божи масаласини мухокама қилиб суд даъвогар судга
мурожаат қилишда 660.000 сўм миқдорида давлат божи тўлаганини
инобатга олиб, қўшимча равишда 1.409.784 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даьвогар Нахалов Зарпилла Раматовичнинг жавобгар Лунина
Елена Михайловнага нисбатан уй-жой олди-сотди битимини хақиқий деб
топиш ҳақидаги даьво ариза талаби қаноатлантирилсин.
Нахалов Зарпилла Раматович ва Лунина Елена Михайловна
ўртасида 2005 йил 8 май куни тузилган Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар,
4-кичик ноҳия, 6-уй, 16-хонадонни олди-сотди битими хақиқий деб
топилиб, мазкур хонадонга нисбатан Нахалов Зарпилла Раматовичнинг
эгалик ҳуқуқи белгилансин.
Нахалов Зарпилла Раматовичдан Лунина Елена Михайловна
фойдасига 250.000 сўм ундирилсин.
Нахалов Зарпилла Раматовичдан давлат фойдасига 1.409.784 сўм
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу
суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят,
прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи:
имзо
Р.Ф.Хашимов
Хал қилув қарори 2024 йил 08 июль куни қонуний кучга кирган.