← Назад
Решение #1277708 Гражданские
Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 099 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил июнь ойининг 07 куни фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья Х.К.Абдиев,
Судья ёрдамчиси Ш.Саматқулованинг котиблигида, даъвогар АААнинг
жавобгар БББга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган 2-1401-2311/17042-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ААА судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида ва
судда берган тушунтиришида, у жавобгар билан 2022 йил 07 январ куни
Жомбой туман ФХДЁ бўлими орқали 2-1423-22-00004-сонли никоҳ
гувоҳномаси асосида қонуний никохдан ўтганликларини, биргаликдаги
турмушларидан ўрталарида фарзандлари йўқлигини, улар турмушларининг
бошларида биргаликда яхши яшаб келишганликларини, аммо кейинчалик
ўрталарида келишмовчиликлар юзага келганлигини, ўрталарида сабабсиз
уруш жанжаллар кўп бўлганлигини, уларнинг характерлари бир бирига тўғри
келмай қолганлигини, уларнинг оиласига қайнонаси аралашганлигини, ўзаро
келишмовчиликлар оқибатида 2022 йил феврал ойидан буён битта оила бўлиб
яшамасликларини, ўрталарида меҳр муҳаббат, ишонч каби туйғулар
қолмаганлигини, уларнинг оиласи амалда барбод бўлганлигини, уни
тиклашнинг ёки сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини билдириб, даъво
аризани қаноатлантириб, улар ўртасида тузилган қонуний никоҳдан
ажратишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар БББнинг ишочнли вакили Бойниёзова
Дилдора Баходировна ўз тушунтиришида, даъвони тан олиб, жавобгар унинг
ўғли эканлигини, ҳақиқатан ҳам унинг ўғли даъвогар билан 2022 йил 07 январ
куни Жомбой туман ФХДЁ бўлими орқали 2-1423-22-00004-сонли никоҳ
гувоҳномаси асосида қонуний никохдан ўтганлигини, биргаликдаги
турмушларидан
ўрталарида
фарзандлари
йўқлигини,
тарафлар
турмушларининг бошларида биргаликда яхши яшаб келишганликларини,
аммо кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини,
ўрталарида бир бирига нисбатан ҳурмат, ишонч каби туйғулар
қолмаганлигини, ўрталарида кўп жанжаллар бўлганлигини, ўзаро жанжаллари
туфайли ўрталарида вазият жиддийлашганлигини, тарафларнинг оиласи
амалда барбод бўлганлигини, тарафлар 2022 йил феврал ойидан буён алоҳида
яшаб келишаётганликларини, оиласини тиклашнинг ёки сақлаб қолишнинг
имкони йўқлигини, ўрталарида оила ришталари қолмаганлигини билдириб,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан
танишиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра, даъвогар
АААнинг жавобгар БББга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантиришликни лозим деб ҳисоблайди.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, ААА билан БББлар
ўрталаридаги никоҳлари 2022 йил 07 январ кунида 2-1423-22-00004-сонли
далолатнома ёзуви билан Жомбой туман ФХДЁ бўлими орқали қонуний
расмийлаштирилган, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида фарзандлари
йўқ, томонлар биргаликда 2022 йил феврал ойидан буён бир оила бўлиб
яшамайдилар, ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари йўқ.
Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2022 йил 24
июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар БББнинг жавобгар АААга нисбатан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси рад қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 27
ноябрдаги ажрими билан даъвогар АААнинг жавобгар БББга нисбатан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тарафларга ўзаро
ярашишлик учун муҳлат берилган, аммо ўтган ушбу давр мобайнида ҳам
тарафлар ярашиб яшамаганлар ва улар ўртасидаги оила тикланмаган.
Яраштириш комиссияси томонидан берилган хулосада, тарафлар билан
бўлган суҳбатда, улар қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, ўрталарида
фарзандлари йўқлиги, ААА БББ билан биргаликда бир оила бўлиб яшаш
нияти йўқлигини, тарафлар бир-бирини умуман тушунмаганликларини, улар
2022 йил феврал ойидан буён бирга эр-хотин бўлиб яшамасликлари, уларнинг
оилавий низолари маҳалла фаоллари томонидан муҳокама қилинганлиги,
тарафларнинг турмушлари ўхшамаганлиги, шунинг учун уларни
яраштиришнинг имконияти бўлмаганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра “Агар
суд эр ва хотининг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан
никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли Қарорининг 16-бандига кўра,
“Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”
деб белгиланган қонун талабини назарда тутиб, томонлар бирга бир оила
бўлиб яшамасликларини, томонларни оилалари маҳалла фаоллари ва маҳалла
ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан муҳокама қилиниб,
яраштириш чоралари кўрилганлигини, лекин томонлар бир оила бўлиб яшай
олмаганликларини, тарафларнинг оиласини эндиликда яраштиришни
имконияти қолмаганлигини инобатга олиб, суд томонларни оилаларини
барбод бўлган деб ҳисоблайди ва уларни никоҳдан ажратишни лозим деб
топиб, белгиланган давлат божини тарафлардан тенг миқдорда ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар АААнинг жавобгар БББга нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги даьво талаби қаноатлантирилсин.
1998 йил 24 майда туғилган ААА ва 1993 йил 12 февралда туғилган
БББлар Жомбой туман ФХДЁ бўлими орқали 2022 йил 07 январ кунида 21423-22-00004-сонли далолатнома ёзуви билан расмийлаштирилган никоҳдан
ажратилсин.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилаётганда тарафларнинг ҳар
биридан тенг миқдорда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваридан
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
/имзо/
Х.К.Абдиев