← Назад
Решение #1277709 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law | |
| Кодекс | 123 | — | code_article | |
| Кодекс | 156 | — | code_article |
Текст решения
2 388 символов
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2024 йил июн ойининг “07” куни Тошкент вилояти Фуқаролик ишлари
бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг
котиблигида, даъвогар ЖЖЖнинг жавобгар ЭЭЭга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1101-2305/6418-сонли
фуқаролик иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар ЖЖЖ жавобгар ЭЭЭга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси 5-бандига асосан,
ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар
иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга
оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб
ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Кодекснинг 123-моддасига
асосан, аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Кодекснинг 156-моддаси 1-қисми талабига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар, шунингдек экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва гувоҳлар
суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса буюртма хатлар,
телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд
этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга
чақирилади ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида
хабардор қилинади.
Иш бўйича тарафлар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида бир
неча бор тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишсада, суд мажлисларига
келишмади ва келмаганлик сабабларини узрли эканлигини судга маълум
қилишмади.
Суд, фуқаролик иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафларнинг
суд мажлисларига узрсиз сабабларга кўра келмаганлигини инобатга олиб,
мавжуд ҳужжатлар асосида ишни кўриб чиқиш имкони йўқлиги ҳолатидан
келиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
122-123, 271-272, 400-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогар ЖЖЖнинг жавобгар ЭЭЭга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси - кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози томон ажрим нусхасини олган ѐки ажрим нусхаси
унга юборилган кундан эътиборан 20 (йигирма) кунлик муддат ичида мазкур
суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига хусусий шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Нусхаси аслига тўғри, судья
/имзо/
Д.С.Мавлонова