← Назад
Решение #1277710 Гражданские
Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 155 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 7 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи –
фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров,
судья ёрдамчиси И.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Янгибоева Одинахон
Марипжон қизини жавобгар Хўжаев Амирсаид Боходировичга нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-17022301/10636-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар
Даъвогар Янгибоева Одинахон Марипжон қизи судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Хўжаев Амирсаид Боходирович билан
ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Янгибоева Одинахон Марипжон
қизи даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 02.05.2011 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 26.02.2012
йилда туғилган Боходиров Сайид Умархон Амирсаид ўғли ва 26.12.2015
йилда туғилган Баҳодиров Саидасрорхўжа Амирсаид ўғли исмли икки нафар
фарзандли бўлишганлигини, жавобгар билан дунёқарашлари ва хаттихаракатлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги оқибатида жавобгар билан
2020 йилдан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, жавобгар
билан келажакда хам бирга яшай олмаслигини, ўзи бошқа оила қуриш
ниятида эканлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний
никоҳдан ажратишни сўраган.
Жавобгар Хўжаев Амирсаид Боходирович судга ариза тақдим қилиб
никохдан ажрашишга рози эканлигини, суд мажлисига келаомаслигини,
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқилишини сўраганлигини инобатга
олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига риоя қилган
ҳолда ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, тушунтиришни тинглаб ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши
лозим»-деб кўрсатилган.
Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар
Янгибоева Одинахон Марипжон қизи билан жавобгар Хўжаев Амирсаид
Боходирович 02.05.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Турмушлари давомида 26.02.2012 йилда туғилган Боходиров Сайид
Умархон Амирсаид ўғли ва 26.12.2015 йилда туғилган Баҳодиров
Саидасрорхўжа Амирсаид ўғли исмли икки нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2020 йилдан буён алоҳидаалоҳида яшаб келишмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 07.12.2023
йилдаги ажрими билан даъвогар Янгибоева Одинахон Марипжон қизи ва
жавобгар Хўжаев Амирсаид Боходировичга ярашиб олишлари учун муҳлат
тайинланган.
Марҳамат туман “Ўқчи” МФЙнинг ҳулосасига кўра берилган муҳлат
ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогар Янгибоева
Одинахон Марипжон қизи ва жавобгар Хўжаев Амирсаид Боходирович
ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга
олиб, келтирилган даъвони қаноатлантириб, уларни никоҳларидан
ажратишни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи
ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан тарафларни хар биридан базавий
хисоблаш миқдорининг бир ярим бараваридан жами уч баравари
миқдоридаги давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Янгибоева Одинахон Марипжон қизининг жавобгар Хўжаев
Амирсаид Боходировичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Янгибоева Одинахон Марипжон қизи ва жавобгар Хўжаев
Амирсаид Боходирович ўртасида 02.05.2011 йилдаги №351-сонли
далолатнома ёзуви билан Марҳамат тумани ФХДЁ бўлимида қайд этилган
никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Янгибоева Одинахон Марипжон қизидан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар Хўжаев Амирсаид Боходировичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ушбу никохдан 26.02.2012 йилда туғилган Боходиров Сайид Умархон
Амирсаид ўғли ва 26.12.2015 йилда туғилган Баҳодиров Саидасрорхўжа
Амирсаид ўғли исмли икки нафар болалар Янгибоева Одинахон Марипжон
қизи тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг фуқаролик
ишлари бўйича Андижон судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят,
прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Э.К.Сабиров