← Назад
Решение #1277711 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 388 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил июнь ойининг 07 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Р.А.Атаев,
судья ёрдамчиси С.Уринбековнинг котиблигида, тарафларнинг
иштирокида, даъвогар Абдуллаева Миновар Рустамжоновнанинг жавобгар
Абдуллаев Баходир Валижановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1108-2302/6075-сонли фуқаролик иши
кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Абдуллаева Миновар Рустамжоновна судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, жавобгар
Абдуллаев Баходир Валижанович билан 2018 йилда турмуш қурганлигини,
никоҳлари 2018 йил 15 февраль куни Янгийўл туман ФҲДЁ бўлимида
78-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар 2021 йил 19 ноябрда туғилган Абдуллаева
Ойшахон Баходир қизи исмли фарзанди борлигини, турмушлари бошидан
яхши яшамаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил август
ойидан буён алоҳида яшаб келаётганлигини, оилани сақлаб қолишга ҳаракат
қилганлигини, бироқ фойдаси бўлмаганлигини, ўтган давр мобайнида
ярашмаганлигини, эндиликда оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини
билдириб, жавобгар Абдуллаев Баходир Валижанович билан никоҳдан
ажратиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Абдуллаев Баходир Валижанович даъвони тан
олиб, ҳақиқатан даъвогар Абдуллаева Миновар Рустамжоновна билан
турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди
борлигини, турмушлари бошида яхши яшаганлигини, кейинчалик ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2021 йилдан буён бирга яшамаслигини, оилани
сақлаб қолишни имкони йўқлигини билдириб, никохдан ажратишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтириш ва музокара сўзларини эшитиб, ишда
мавжуд бўлган ҳужжатларни атрофлича текшириб, бундан буён оилани
сақлаб қолишни имконияти йўқлигини инобатга олиб, даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Абдуллаева Миновар
Рустамжоновна жавобгар Абдуллаев Баходир Валижанович билан 2018 йилда
турмуш қуришган, никоҳлари 2018 йил 15 февраль куни Янгийўл туман
ФҲДЁ бўлимида 78-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган.
Уларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2021 йил 19 ноябрда
туғилган Абдуллаева Ойшахон Баходир қизи исмли фарзанди бор.
Тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари 2021 йилда тугаган ва
шу вақтдан бошлаб алоҳида яшаб келишмоқда.
Ўтган давр мобайнида тарафларнинг оилавий низолари яраштириш
комиссияларида бир неча марта муҳокама қилинган, лекин оилани тиклаш
имкони бўлмаганлиги сабабли даъвогар никоҳдан ажратиш ҳақида судга
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим.
Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини
тасдиқловчи ҳолатлар аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан
бирининг илтимосига биноан ёҳуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд томонидан тарафларга ярашишлари учун уч ой муҳлат тайинланган.
Шу юзасидан Янгийўл туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳузуридаги
яраштириш комиссияси томонидан берилган хулосада Абдуллаева Миновар
Рустамжоновна ва Абдуллаев Баходир Валижановичларни яраштириш ҳамда
оилани тиклашнинг имкони йўқлиги қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган.
Суд бу оилани бундан кейин сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деб
ҳисоблайди, шунга кўра уларни никоҳдан ажратишни, ишда аниқланган
ҳолатлардан келиб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш пайтида
тўланиши лозим бўлган давлат божини жавобгардан ундиришни мақсадга
мувофиқ деб топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистони Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар Абдуллаева Миновар Рустамжоновнанинг жавобгар Абдуллаев
Баходир Валижановичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Абдуллаев Баходир Валижанович ҳамда Абдуллаева Миновар
Рустамжоновналар 2018 йил 15 февралда Янгийўл туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 78-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг вояга етмаган 2021 йил 19 ноябрда туғилган Абдуллаева
Ойшахон Баходир қизи исмли фарзанди онаси Абдуллаева Миновар
Рустамжоновнанинг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштириш пайтида давлат фойдасига
жавобгар Абдуллаев Баходир Валижановичдан амалдаги базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой муддат
ичида кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Раислик қилувчи
Р.А.Атаев