Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2301/16724 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Кўчкинова Иқбол Хошимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамадиев Авазжон Турдиевич Ответчик / Подсудимый Рахмоналиева Одина Ўктамали қизи
Source ID 667c267db6bf6f28996e5cee Claim ID 4906095 PDF Hash 98264c9e91a5afbf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 533 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 07 куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья И.Кўчкинованинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Райимбердиеванинг котиблигида, адвокат М.Холмирзаеванинг иштирокида, даъвогар Мамадиев Авазжон Турдиевичнинг жавобгар Рахмоналиева Одина Уктамали қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-16032301/16724-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судга даъвогар Мамадиев Авазжон Турдиевич жавобгар Рахмоналиева Одина Уктамали қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Мамадиев Авазжон Турдиевичнинг ишончли вакили адвокат М.Холмирзаева даъво аризасини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар билан 14.11.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, биргаликдаги турмушларидан 23.07.2018 йилда туғилган Турдиев Муҳаммадали Авазжон ўғли исмли фарзанди борлигини, турмуши бошидан яхши бўлмаганини, муносабатлари келишмаганини, фарзандини ўйлаб сабр қилганини, бироқ жавобгар туғруқхонадан чиқиб беш кундан кейин ота-онасининг уйига кетиб қолиб қайтиб келишни истамаганини, тарафлар 2018 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганини, олдин ҳам судга никоҳдан ажрашиш ҳақида даъво аризаси берганини, суднинг 14.03.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвоси рад қилинганини, тарафларнинг ярашиш имкони қолмаганини баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантириб, тарафлар ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Рахмоналиева Одина Уктамали қизи даъвони тан олиб, ўз тушунтиришида жавобгар билан 2018 йилдан буён бирга яшамаслигини, оилавий келишмовчиликлар туфайли ажрашиб кетганини, даъвогар доимий чет давлатда юришини, икки ҳафта олдин мулкларини ҳам олиб кетганини кўрсатиб, низони қонуний ҳал қилишни судга ҳавола қилишини баён қилди. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Мамадиев Авазжон Турдиевич ва Рахмоналиева Одина Уктамали қизилар 14.11.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Биргаликдаги турмушларидан 23.07.2018 йилда туғилган Турдиев Муҳаммадали Авазжон ўғли исмли фарзандлари бор. Тарафларнинг турмуши бошидан яхши бўлган, кейинчалик ўрталарида доимий келишмовчиликлар келиб чиққан. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2018 йилдан буён бирга яшамайдилар, шу вақтдан бошлаб умумий рўзғор юритмайдилар. Даъвогар А.Мамадиев муқаддам ушбу мазмундаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суднинг 14.03.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, суд тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 14.02.2024 йилдаги ажрими билан уларга 3 (уч) ой яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эрхотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Чуст туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 07.03.2024 йилдаги хулосасидан кўринишича, тарафлар 2018 йилдан буён бирга яшамайди. Уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2007 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосланиб, даъвогар Мамадиев Авазжон Турдиевичдан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Мамадиев Авазжон Турдиевичнинг жавобгар Рахмоналиева Одина Уктамали қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мамадиев Авазжон Турдиевич билан жавобгар Рахмоналиева Одина Уктамали қизилар ўртасида 2017 йил 14 ноябрда Наманган вилояти Чуст туман ФҲДЁ бўлимида тузилган ва 1948-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсинлар. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогар Мамадиев Авазжон Турдиевичдан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик этувчи И.Кўчкинова