Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2302/7011 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди Судья Мавлонова Дилбар Сувоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Азизова Шахноза Суннатиллаевна Ответчик / Подсудимый Азизов Аскар Хусанович
Source ID 668d0586b6bf6f28996e6059 Claim ID 4868873 PDF Hash 9d7e0782f605215f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 902 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июн ойининг “07” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ШШШнинг жавобгар АААга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1101-2302/7011-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ШШШ судга АААга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида берган кўрсатмаларида даъво аризани қувватлаб, жавобгар ААА билан 22.04.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар 12.02.2011 йилда туғилган ННН, 13.08.2013 йилда туғилган ИИИ, 12.08.2017 йилда туғилган ААА исмли фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар туфайли 2022 йил июл ойидан бирга яшамасликларини, эр-хотинлик муносабатлари ўша кундан тугатилганлигини ва умумий рўзғор юритмасликларини, жавобгар билан бошидан турмушлари яхши бўлмаганлигини, ўзаро муросалари тўғри келмаганлигини, суд томонидан берилган яраштирув муддати мобайнида ҳам муносабатларини тиклашга ҳаракат қилишмаганлигини, келгусида жавобгар билан бирга бир оила бўлиб яшаб кета олмаслигини кўрсатиб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни сўради. Жавобгар ААА суд мажлисида берган баѐнотида даъво аризани тан олиб, ўз кўрсатмаларида даъвогар ШШШ билан 22.04.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, ўрталарида турли сабаблар билан тушунмовчилик ва келишмовчиликлар бўлиб ўтганлигини, оилаларини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар самарасиз бўлганлигини, қатъий қарорга келиб бўлишганлигини, никоҳларидан ажратишга рози эканлигини кўрсатиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг баѐнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва тақдим этилган далилларга баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ШШШ ва АААлар 22.04.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан уч нафар 12.02.2011 йилда туғилган ННН, 13.08.2013 йилда туғилган ИИИ, 12.08.2017 йилда туғилган ААА исмли фарзандлари бор. Ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли 2022 йил июл ойидан бирга эрхотин бўлиб яшашмайди ва умумий рўзғор юритишмайди. Даъвогар келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшаб кета олмасликларини асос қилиб, судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат этган. Жавобгар ҳам оилаларини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини, даъвогарнинг талабини қаноатлантиришга эътирози йўқлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши имконияти қолмаган ҳоллардагина уларнинг никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги №6-сонли қарорининг 15бандига мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Қарорнинг 16-банди 1қисмига асосан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Суд юқорида қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма талабларидан келиб чиқиб, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида ўзининг 08.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган ва ажрим нусхасини тегишли маҳалла фуқаролар йиғинига юборган. Зангиота туман ҳокимлигининг ҳамда “Найман” МФЙ ва “Олтинтепа” МФЙ Яраштирув комиссиясининг Хулосаларида, тарафларнинг оилавий келишмовчилиги маҳалла фаоллари иштирокида кўриб чиқилганлиги, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд этилган. Суд, аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг бир оила бўлиб узоқ муддатдан буѐн бирга яшамасликларини, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини ҳам инобатга олади. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,44моддалари талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларини бекор қилишни, вояга етмаган фарзандларини онаси, яъни даъвогарнинг тарбиясида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан, суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш органининг гувоҳномаси берилаѐтганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ѐки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни ва унинг иловаси бўлган Давлат божи ставкаларининг 5-қисми, “б”-банди, 2- хатбошиси талабига мувофиқ, никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловларини даъвогар жавобгар АААдан никоҳни бекор қилишни расмийлаштириш вақтида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41, 44,45-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар ШШШнинг жавобгар АААга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Тарафлар ШШШ ва АААлар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ФҲДЁ бўлимида 2009 йил 22 апрел куни 206-сон билан рўйхатга олинган никоҳларидан ажратилсинлар. Тарафларнинг уч нафар вояга етмаган 12.02.2011 йилда туғилган ННН, 13.08.2013 йилда туғилган ИИИ, 12.08.2017 йилда туғилган ААА исмли фарзандлари онаси ШШШнинг тарбиясида қолдирилсин. Жавобгар АААдан давлат фойдасига никоҳни бекор қилинганлигини расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки апелляция тартибида кўрилмаган ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ѐхуд протест келтирилиши мумкин. Иш апелляция ѐки кассация тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ѐки протест келтирилиши мумкин эмас. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри, судья /имзо/ Д.С.Мавлонова