← Назад
Решение #1277716 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law |
Текст решения
1 774 символов
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2024 йил июнь ойининг 7 куни фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья Н.Э.Тўраева,
судья ёрдамчиси Б.Юнусовнинг котиблигида, даъвогар Холиқов Ислом
Бобоқуловичнинг жавобгар Эсанова Мақсуда Омон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №2-1904-2303/9884-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Холиқов Ислом Бобоқулович жавобгар Эсанова Мақсуда Омон
қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Суд мажлисида даъвогар Холиқов Ислом Бобоқулович судга алоҳида ариза
билан мурожаат этиб, унда жавобгар Эсанова Мақсуда Омон қизи билан
ярашганлиги сабабли фуқаролик ишини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг
122-моддаси
1-қисми
9-бандига кўра, агар даъвогар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида
судга ариза берилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Суд, фуқаролик ишидаги материаллари билан танишиб чиқиб, даъвогарнинг
аризасини инобатга олиб, фуқаролик ишини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги
тўхтамга келади.
Шу билан бирга, суд шуни алоҳида таъкидлаб ўтадики, аризанинг кўрмасдан
қолдирилиши даъвогар томонидан судга мазкур талаб бўйича ариза билан умумий
тартибда такроран мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКсининг 122,271-273моддаларига асосан суд,
АЖРИМ ҚИЛАДИ
Даъвогар Холиқов Ислом Бобоқуловичнинг жавобгар Эсанова Мақсуда Омон
қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган
№2-1904-2402/4687-сонли фуқаролик иши - кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримга нисбатан апелляция тартибида хусусий шикоят (протести)
берилиши мумкин эмас.
Раислик этувчи:
Н.Э.Тўраева