Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2303/6007 Дата решения 07.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди Судья Абдурахманов Ўткирбек Абдухалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шокербаева Зилола Жамалиддиновна Ответчик / Подсудимый Шокирбоев Искандар Якубжановна
Source ID 66913b3cb6bf6f28996e6093 Claim ID 4819349 PDF Hash 32b6b497f4659f67... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик ишини ФПКнинг 220-моддаси аролик ишини ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 673 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 07 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди, ўз биносида, очиқ очиқ суд мажлисида, судья Ў.Абдурахмановнинг раислигида, судья ёрдамчиси З.Атабаеванинг котиблигида, даъвогар Шокербаева Зилола Жамалитдиновнанинг жавобгар Шокербаев Искандар Якубжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-11082303/6007-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Шокербаева Зилола Жамалитдиновна судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, жавобгар Шокербаев Искандар Якубжанович билан 28.04.2007 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2015 йил июль ойидан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, шу вақтдан бери ота-онасининг уйида яшаётганлигини, фарзандлари таъминоти учун алимент тўламаслигини, жавобгар билан бир оила бўлиб яшаб кетишни имкони қолмаганлигини, мулкий низо йўқлигини баён қилиб, жавобгар Шокербаев Искандар Якубжанович билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисига Шокербаев Искандар Якубжанович суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан суд мажлисида ҳозир бўлмади. Бундай холатда суд мазкур фуқаролик ишини ФПКнинг 220-моддасига асосан иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар 28.04.2007 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган ва улар ўртасидаги қонуний никоҳ Янгийўл шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 121-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан уч нафар вояга етмаган фарзандлари бор. 2 Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар 2015 йил июль ойидан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги оилавий муносабатлари тугатилган. Суднинг 23.10.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларга ярашиб олишлари учун дастлаб уч ой муддат берилган. Кейинчалик тарафларга ярашиб олишликлари учун 23.01.2024 йилда қўшимча равишда яна уч ой муҳлат берилган. Лекин, ушбу муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар ҳамда тарафлар ўзаро муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгаришга эришилмаган. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Янгийўл шаҳар Олтинобод МФЙнинг 15.05.2024 йилдаги далолатномасида тарафлар бирга яшамаслиги, уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ва даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар Шокербаева Зилола Жамалитдиновнанинг жавобгар Шокербаев Искандар Якубжанович ўртасида Янгийўл шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 121-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни ҳамда уч нафар вояга етмаган фарзандларини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади. Суд, ФПКнинг 141-моддаларига мувофиқ давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, тарафларнинг ҳар биридан тенг миқдорда, 3 яъни баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдоридан давлат фойдасига давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-251моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Шокербаева Зилола Жамалитдиновнанинг жавобгар Шокербаев Искандар Якубжановичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Даъвогар Шокербаева Зилола Жамалитдиновнанинг жавобгар Шокербаев Искандар Якубжанович ўртасида 28.04.2007 йилда Янгийўл шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 121-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг уч нафар яъни, 28.03.2008 йилда туғилган Ёқубжонова Маржона Искандар қизи, 01.04.2010 йилда туғилган Якубжанов Самандар Искандар ўғли ва 12.03.2014 йилда туғилган Якубжанов Абдуллоҳ Искандар ўғли исмли фарзандлари онаси Шокербаева Зилола Жамалитдиновнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда Шокербаева Зилола Жамалитдиновнадан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида, худди шундай, жавобгар Шокербаев Искандар Якубжановичдан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Шокербаев Искандар Якубжановичдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига видеоконференцалоқа учун 85.000 сўм ундирилсин. Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ў.Абдурахманов