← Назад
Решение #1277718 Гражданские
Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
4 762 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 7 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Ўртачирчиқ туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
Раислик этувчи: Р.А.Хусаинова,
Л.Қаюмованинг котиблигида, тарафлар иштирокида даъвогар Хххнинг
жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган ххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ххх жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар жавобгар билан 2013 йил 26 февралда Бўка
тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушларида бир нафар фарзанди 2015 йил 28 майда туғилган
Ххх исмли фарзанди борлиги, 2017 йилдан буѐн жавобгар билан бирга
яшамаслигини, ҳозирги вақтда жавобгар билан оиласини тиклашнинг имкони
йўқлигини, ўрталарида ҳеч қандай мулкий низо йўқлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар А.Бўтаев ҳам никоҳдан ажрашмоқчи
эканлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини, фарзандини она
қарамоғида қолдиришни, ўрталарида эр-хотин муносабатлари 2017 йилда
тугатилганлигини, ҳақиқатдан ҳам оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини,
ҳозирги вақтда бошқа аел билан бирга турмуш қуриб, умумий рўзғор асосида
яшаетгани, ўртасида бир нафар фарзанди борлигини баѐн қилиб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Иш ҳужжатларига кўра, Ххх ва Хххнинг қонуний никоҳи 2013 йил 26
февралда Бўка тумани ФҲДЁ бўлимида ххх –сон никоҳ тузилганлиги ҳақилаги
далолатнома ѐзуви билан қайд этилган, ўрталарида фарзанди 2015 йил 28
майда туғилган Ххх исмли фарзанди бор, фарзанд она қарамоғида.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2023 йил
13 ноябрдаги ажрими билан даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаблари юзасидан тарфларга ярашиш
учун 6 ой муҳлат берилган. Бироқ, ўтган давр мобайнида тарафларнинг
оилавий муносабатлари тикланмаган.
Тарафларнинг
кўрсатмаларидан
аниқланишича
эр-хотинлик
муносабатлари 2017 йилдан тугатилган. Ҳар иккала тараф оилани сақлаб
қолиш ниятида эмас.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011йил 11 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги қарорининг 14, 16-бандларига кура, никоҳдан
ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул
қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва
холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро
муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос
бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини
аниқлаши шарт. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Суд, оилани сақлаб қолишга қилинган ҳаракатлар ижобий натижа
бермаганлигини, тарафларнинг оиласи тикланмаганлигини, 2017 йилдан
эрхотин муносабатлари тугатилганлигини инобатга олиб, тарафларнинг
оиласи барбод бўлиб, уни тиклаш ва сақлаб қолиш имкони йўқ деб ҳисоблайди
ва даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 45-моддаси ва
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” қонунига мувофиқ
никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини жавобгардан ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талаби қаноатлантирилсин.
Ххх ва Ххх ўртасида тузилган Тошкент вилояти 2013 йил 26 февралда
Бўка тумани ФҲДЁ бўлимида ххх-сон далолатнома ѐзуви билан қайд қилинган
никоҳ бекор қилинсин.
2015 йил 28 майда туғилган Ххх исмли фарзанди она қарамоғида
қолдирилсин.
Даъвогар Хххнинг фамилияси
“Ххх” деб ўзгартирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда Хххдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест)
беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Нусхаси аслига тўғри,Судья
имзо
Р.А.Хусаинова