← Назад
Решение #1277720 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
2 194 символов
АЖРИМ
2024 йил июнь ойининг “07” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик этувчи: судья Р.Алимжанов,
судья ёрдамчиси А.Расулованинг котибалигида, даъвогар Хидиров Журабек
Халимовичнинг жавобгар Хидирова Дурдона Анвар қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1106-2302/3787-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Хидиров Журабек Халимович жавобгар Хидирова Дурдона Анвар
қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат
қилган.
Тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам судга узрли сабабларсиз
келишмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси
1-қисми 5-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни
илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз
келмаса, суд ишга оид материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб
ҳисобласа, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама
қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли
сабабларсиз судга келмаганликлари, суд ишга оид материаллар асосида ишни
ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар Хидиров Журабек Халимовичнинг жавобгар Хидирова Дурдона
Анвар қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвогарга ишни кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилгач, қайтадан судга умумий асосларда мурожаат қилиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Ажрим устидан у суд томонидан ёки юборилган кундан эътиборан йигирма
кун ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўриб
чиқилмаган биринчи инстанция судининг ажрим устидан ажрим қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида хусусий шикоят
берилиши ва прокурор хусусий протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи, судья:
Р.Алимжанов