← Назад
Решение #1277721 Гражданские
Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| моддаси ва ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
8 948 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 07-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи судья
У.Назиров, М.Султанованинг котибалигида,
даъвогар Жўраев Жохонгир Нематовичнинг жавобгар Жўраева Хотирахон
Шухратбек қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1706-2302/7410-сонли
фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Жўраев Жохонгир Нематович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
унда даъвогар Жўраев Жохонгир Нематович ва жавобгар Жўраева Хотирахон Шухратбек
қизи ўртасида 2014 йил 29-майда Жалолқудуқ туман ФҲДЁ бўлимида №421-сон билан
қайд қилинган никоҳдан ажратиб беришликни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Жўраев Жохонгир Нематович ўзининг даъвосини
қувватлаб берган кўрсатмаларида, жавобгар Жўраева Хотирахон Шухратбек қизи билан
2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари бир
нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020
йил январь ойида фактик ажрашганликларини, уларни оиласини тиклашни имкони
йўқлигини, ўзаро ажрашиб кетганига олти йил бўлганлигини, оила тамоман барбод
бўлганлигини, ўрталарида фарзанд ёки ва мулкий низолари ҳам йўқлигини, оиласи
тикланмаслигини ва яна қанча муддат берилса ҳам оилани тиклашга ҳаракат
қилмасликларини баён қилиб, жавобгар Жўраева Хотирахон Шухратбек қизи билан
ўрталаридаги никоҳдан яна муддат бермасдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш
берди.
Суд мажлисига жавобгар Жўраева Хотирахон Шухратбек қизи интернет
ижтимоий тармоқдаги “Waat Sapp” орқали иштирок этиб, даъвогарни даъвосига иқрор
бўлиб берган кўрсатмасида, Россия давлатида бўлганлиги сабаб судга шахсан бора
олмаганлигини, онасига судда қатнашиш учун ишончнома берганлигини, даъвогар билан
никохдан ажрашишга розилигини, оиласи тикланмаслигини, 2020 йилдан буён бирга
яшамаслигини, уларга қанча мухлат берилса ҳам ярашишга ҳаракат қилмасликларини
баён этиб, уларга яна муддат бермасдан никохдан ажратиб беришликни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Жўраева Хотирахон Шухратбек қизининг ишончли
вакили, унинг онаси Н.Кутликова қизини даъвосини қувватлаб берган кўрсатмасида,
уларни оиласи тикланмаслигини, ўрталарида хеч қандай мулкий ниозолари йўқлигини
билдирди.
Суд, суд мажлисида тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш бўйича
тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Чунки, ишда ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар Жўраев Жохонгир
Нематович жавобгар Жўраева Хотирахон Шухратбек қизи билан 2014 йил 29-майда
Жалолқудуқ туман ФҲДЁ бўлимида №421-сон билан қонуний расмийлаштириб турмуш
қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 14.03.2016 йилда туғилган Неъматов
Азизбек Жохонгир ўғли исмли бир нафар вояга етмаган фарзандлари бор.
Тарафлар 2020 йил январь ойидан, яъни тўрт йилдан буён бирга яшамайдилар.
Оилани барбод бўлишига тарафларнинг “муросасизликлари” сабаб бўлган.
Даъвогар Жўраев Жохонгир Нематович никохдан ажрашиш учун дастлаб судга
мурожаат этганида, суд томонидан 14.03.2023 йилда №2-1706-2301/1005-сонли хал қилув
қарори билан даъвосини даъвоси асоссиз деб топилган ва қаноатлантиришдан рад этилган.
Даъвогар Жўраев Жохонгир Нематович никохдан ажрашиш учун такроран
мурожаат этганида, суд тарафларни яраштириш чорасини кўриб, даъвогарни никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвоси бўйича суднинг 2023 йил 24-ноябрдаги “Эр-хотиннинг ярашиб
олишлари учун 6 ой муҳлат берилган” ва суднинг муҳлат бериш ҳақидаги ажрими
Жалолқудуқ туман хокимлиги ва Жалолқудуқ туман “Қашқар” ва “Қутлуғ” МФЙ ларнинг
“Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари”га оилани яраштириш чорасини
кўриш учун юборилган.
Жалолқудуқ тумани “Қашқар” МФЙ нинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиялари” нинг 03.06.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари
бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини
тиклашга қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган.
Жалолқудуқ тумани “Қутлуғ” МФЙ нинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиялари” нинг 03.06.2024 йилдаги Хулосасида ушбу оилани яраштириш чоралари
бир неча бора маҳалла фаоллари томонидан кўрилганлигини, бироқ тарафлар оиласини
тиклашга қатъий қарши эканлиги сабаб натижа бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила жамиятнинг
асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг
анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг
ҳуқуқлилигига асосланади, деб кўрсатилган бўлиб, гарчи даъвогар муросасизликни ва
узоқ йиллардан буён бирга яшамаётганлиги рўкач қилиб муддат бермасдан никохдан
ажратишни талаб қилган бўлса-да, бироқ суд томонидан дастлаб ушбу оилани яраштириш
чораси кўрилиб, даъвоси рад қилинган, сўнгра 6 ой мухлат берилган, бироқ суднинг
муҳлатлари давомида ҳам оила тикланмаган, тарафлар ярашмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон
Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд, даъвогарни оилани тиклашни истамаётганлигини, никох ихтиёрийлик ва тенг
ҳуқуқлиликка асосланишини, улар ўртасидаги оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини,
тарафлар олти йил бирга яшаб, ўтган тўрт йилдан буён фактик ажрашган ҳолда
яшаётганлигини, тарафларга оилани тиклаш учун суд томонидан ҳам бир неча бора
имконият берилганлиги ҳамда Жалолқудуқ туман “Қашқар” ва “Қутлуғ” МФЙ ларнинг
“Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани
яраштириш чораси кўрилганлиги, бироқ ушбу оилани тиклаш имкони бўлмагани,
кўрилган чоралар самара бермаганлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, суд
тарафларни бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод
бўлган деб ҳисоблаб, айни ҳолатда оила кодексида бундан ортиқ муддат бериш ҳақида
қонун нормаси йўқлигини инобатга олиб, суд уларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 30-бандида, Судларга тушунтирилсинки, никоҳга
кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин
ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли. Бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси
қайтарилиши мумкин. Агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал
қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш
органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилади (ОК 220моддаси)-деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришга асосан жавобгарни турмушдан
аввалги фамилиясига қайтариш ёки турмушдан кейинги фамилиясида қолиш масаласини
ҳал қилишни ФҲДЁ бўлимлари ихтиёрида қолдиришликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида” ги қарорининг 29-бандида, эр-хотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим
бўлган давлат божи миқдори ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд
улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа
ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш учун
қолаётганлигини ҳисобга олади).
Суд, даъвогарни даъвоси қаноатлантирилаётгани сабаб Оила кодексининг 45моддаси ва ФПК нинг 138-моддасига асосан никохдан ажратишни расмийлаштиришда
тарафларнинг мулкий аҳволини ва бошқа ҳусусиятларини инобатга олиб, базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришликни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253 моддаларини
қўллаб, суд,-
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И :
Даъвогар Жўраев Жохонгир Нематовични жавобгар Жўраева Хотирахон
Шухратбек қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Жўраев Жохонгир Нематович ва жавобгар Жўраева Хотирахон
Шухратбек қизи ўртасида 2014 йил 29-майда Жалолқудуқ туман ФҲДЁ бўлимида №421сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгардан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 (бир) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон
вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест
келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи имзоланган
У.Назиров