← Назад
Решение #1277722 Гражданские
Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 741 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 07 кунида фуқаролик ишлари бўйича
Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья
А.Темировнинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Д.Муродованинг
котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Хамжўраева
(Ахмедова) Дилобархон Мухаммадсидиқ қизининг жавобгар Хамжўраев
Дилмурод Абубакировичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги
даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2301/8754-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб қуйидагиларни суд,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Хамжўраева (Ахмедова) Дилобархон Мухаммадсидиқ қизи
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Хамжўраев
Дилмурод Абубакирович билан Марғилон шаҳар ФҲДЁ бўлимида
01.12.2012 йилда 2016-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳдан ажратишни сўраган.
Даъвогар Хамжўраева (Ахмедова) Дилобархон Мухаммадсидиқ қизи
суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар
билан
01.12.2012
йилда
қонуний
никоҳдан
ўтиб,
турмуш
қурганликларини, биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли
бўлишмаганлигини,
2013
йил
август
ойидан
бери
бирга
яшамаётганлигини, жавобгар билан бирга яшашни хоҳламаслигини,
амалда никоҳлари барбод бўлганлигини, шу сабабли оилани тиклаб
бўлмаслигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низолар мавжуд
эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи
тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни
сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар Хамжўраев Дилмурод
Абубакирович даъвони тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам
даъвогар билан 01.12.2012 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, турмуши давомида фарзандли бўлишмаганлигини,
даъвогар билан ўзаро келишмовчилик сабабли 2013 йил август ойидан
бери бирга яшамаётганлигини, даъвогар билан ўрталарида мулкий
низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида
ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб
беришни сўраб, кейинги суд мажлисларига ҳозир бўлмади.
Суд,
суд
мажлисида
иштирок
этган
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,
уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди.
Аниқланишича, даъвогар Хамжўраева (Ахмедова) Дилобархон
Мухаммадсидиқ қизи жавобгар Хамжўраев Дилмурод Абубакирович
билан Марғилон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2012 йил 01 декабрда 2016-сон
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ўтиб оила қурганлар.
Биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли бўлишмаган.
Ўзаро келишмовчиликлар туфайли тарафлар 2013 йил август
ойидан буён алоҳида яшаб келишади.
Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб
чиққан оилавий низолар сабаб бўлган.
Марғилон шаҳар ФҲДЁ бўлимининг маълумотномасига асосан
жавобгар Д.Хамжўраев никоҳдан ажратиш аризаси бўйича бўлимга
келмаганлиги сабабли даъвогарнинг аризаси қаноатлантирилмаган.
Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 17.11.2023 йилдаги ажрими
билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой
муҳлат берилган.
Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар
истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясилари томонидан кўрилган,
бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини
сақлаб қолишни имкони бўлмаган.
Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан
ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари
йўқлиги сабаб бўлган.
Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Марғилон шаҳридаги “Янги
ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ва Улуғнор туманидаги “Сариқ сув”
маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги оилавий қадриятларни
мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан тузилган хулосалар билан ўз
тасдиғини топган.
Суд, тарафлар оилани тиклаб, ярашмаганлигини, уларда никоҳ
муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлигини, мулкий ҳамда
бошқа низолар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг
бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар
томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли
қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб
қолишнинг
иложи
йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида
“Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин)
никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд
унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши
мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, даъвогарга ўзининг никоҳгача
бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни
лозим топади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Хамжўраев
Дилмурод Абубакировичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб
суд,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Хамжўраева (Ахмедова) Дилобархон Мухаммадсидиқ
қизининг жавобгар Хамжўраев Дилмурод Абубакировичга нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Хамжўраева (Ахмедова) Дилобархон Мухаммадсидиқ қизи
ва жавобгар Хамжўраев Дилмурод Абубакирович Марғилон шаҳар ФҲДЁ
бўлимида 2012 йил 01 декабрда 2016-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда
жавобгар Хамжўраев Дилмурод Абубакировичдан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Хамжўраева
Дилобархон Мухаммадсидиқ қизига ўзининг никоҳгача бўлган
“Ахмедова” фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат
ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
А.Темиров