← Назад
Решение #1277723 Гражданские
Суд хабарномаси; Ишончнома; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 321 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 7 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида,
даъвогар Абдулхамидова Мохларойим Ойбек қизини жавобгар
Абдулхамидов Азизбек Азизбек Элмурод ўғлига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 21701-2301/27993-сонли
фуқаролик
ишини
кўриб
чиқиб,
қуйидагилар,
Даъвогар Абдулхамидова Мохларойим Ойбек қизининг
вакили адвокат И.Тожибоев судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар Абдулхамидов Азизбек Азизбек Элмурод ўғли
билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Абдулхамидова Мохларойим
Ойбек қизининг вакили адвокат И.Тожибоев даъвони қувватлаб,
даъвогар 08.06.2021 йилда жавобгар Абдулхамидов Азизбек
Азизбек Элмурод ўғли билан қонуний никоҳни расмийлаштириб,
турмуш қурганлигини, турмушидан 06.05.2022 йилда туғилган
Элмуродова Умайя Азизбек қизи исмли фарзандли бўлганлигини,
ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2022 йил сентябр ойидан буён
бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам
ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи
тикланмаслигини,
бир-бирига
нисбатан
меҳри
йўқлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Абдулхамидов Азизбек Азизбек Элмурод ўғли суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига келмаганлиги учун суд
Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддасига асосан ишни
жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд
даъвогарни
тушунтиришларини
эшитиб,
ишда
тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 08.06.2021 йилда
қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган.
Турмушидан 06.05.2022 йилда туғилган Элмуродова Умайя
Азизбек қизи исмли фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2022 йил сентябр
ойидан буён бирга яшамайди.
Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Бироқ,
Андижон
шаҳар
Яхши
МФЙ
яраштириш
комиссиясининг
хулосаларида тарафлар 2022 йил сентябр
ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш
чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи
йўқлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига
ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни
никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил
20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти
тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият
йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса,
суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга
ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2022 йил сентябр ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан
оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Абдулхамидова
Мохларойим Ойбек қизини жавобгар Абдулхамидов Азизбек
Азизбек Элмурод ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб,
никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини даъвогардан
ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар
Абдулхамидова Мохларойим
Ойбек қизини
жавобгар Абдулхамидов Азизбек Азизбек Элмурод ўғлига
нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъвоси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Абдулхамидова Мохларойим Ойбек қизи ва
жавобгар Абдулхамидов Азизбек Азизбек Элмурод ўғли Андижон
шаҳар ФҲДЁ бўлимида 08.06.2021 йилда қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Даъвогар Абдулхамидова Мохларойим Ойбек қизидан
никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Абдулхамидова Мохларойим Ойбек қизига никоҳгача
фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи
И.Г.Азизов