← Назад
Решение #1277725 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
8 483 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил июнь ойининг 5 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи Одил Юлдошбоевич Эгамбердиев,
судья ѐрдамчиси А.Пирмаматовнинг котиблигида, тарафларнинг
иштирокида, даъвогар Ххххххххххххххнинг жавобгар Ххххххххххххххга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 21303-2301/4558-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар Хххххххххххххх судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар Э.Урушев билан ўрталарида Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан
далолатнома ѐзувига 2015 йил 14 декабрда 1430-сон билан қайд қилинган
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Хххххххххххххх даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2015 йил 14
декабрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушининг
бошида яхши яшаганлигини, бироқ кейинчалик ўрталарида тез-тез жанжаллар
бўлиб турганлигини, жавобгар Э.Урушев билан турмуш қурмасдан олдин бошқа
билан турмуш қурганлигини, бироқ биринчи турмуш ўртоғи Россия
Федерациясида ишлаш учун кетиб бошқа аѐл киши билан турмуш қурганлиги
сабабли Э.Урушев билан турмуш қурганлигини, бироқ Э.Урушевнинг
оиласидагилар уни қабул қилмаганлигини, сабаби жавобгар Э.Уришев ундан 11
ѐш кичик бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли улар 2017 йил
февраль ойидан буѐн биргаликда яшамаѐтганлигини, маҳалла фаоллари
томонидан яраштириш чоралари кўрилганлигини, бироқ натижа бўлмаганлигини,
умумий мол-мулк бўйича низоси йўқлигини, ярашиш учун берилган муҳлатда
ҳам ярашмаганлигини, жавобгар билан ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари
тугаганлигини, ҳозирги кунда бошқа эркак билан шаърий оила қуриб яшаб
келаѐтганлигини, жавобгар ҳам никоҳдан ажрашишга рози эканлигини,
эндиликда оилани тиклаш имкони йўқлигини, никоҳдан ажратишни баѐн қилиб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Э.Урушев даъво талабини тан олиб,
ўзининг тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан билан 2015 йил
14 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан турмушлари
бошида яхши яшаганлигини, бироқ кейинчалик ўрталарида жанжаллар сабабли
даъвогар билан никоҳдан ажрашишга қарор қилишганликларини, даъвогар билан
2017 йил февраль ойидан буѐн биргаликда яшамаѐтганлигини, даъвогар ундан
11 ѐш катталигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда улар
ярашмаганлигини, ҳозирги кунда бошқа аѐл билан шаърий оила қурганлигини,
ундан икки нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан ўрталарида умумий
мол-мулк бўйича низо йўқлигини, ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари
тугаганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини баѐн қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини таҳлил
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Аниқланишича, тарафлар Хххххххххххххх ва Э.Урушевлар 2015 йил
14 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Зомин туман ФХДЁ
бўлимида 1430-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2015 йил 18 июнда
туғилган Холмуродова Интизор Элмурод қизи исмли фарзанди бор. Оилавий
келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2017 йил февраль ойидан буѐн алоҳидаалоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар.
Тарафлар ўртасида умумий мол-мулк бўйича низо мавжуд эмас.
Суднинг 2023 йил 5 декабрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш
муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини
кўрмаган.
Зомин туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 4 июндаги
04-328-сонли хулосасига кўра, тарафларни яраштириш чораларига қарамасдан
улар ҳаракат қилмаганлиги, оилани тиклаш мақсадида бир неча маротаба
тушунтириш ишлари олиб борилганлигии, бироқ тарафлар ярашмаганлиги,
ярашиш чораларини кўрмаганлиги, тарафларнинг ҳар иккаласи ҳам бошқа
турмуш қурганлигини, тарафларнинг оиласини тиклашнинг имкони мавжуд
эмаслиги маълум қилинган.
Зомин тумани, “Оби-ҳаѐт” ҚФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссияларининг 2024 йил 1 июнь йиғилиш баѐнига кўра, тарафларни
яраштириш чораларига қарамасдан ярашмаганлиги, тарафлар 2017 йил февраль
ойидан буѐн биргаликдак яшамаѐтганлиги, тарафларнинг ҳар иккаласи ҳам
бошқа оила қурганлиги, эндиликда тарафларнинг оиласини тиклаш имкони
мавжуд эмаслиги улар бир оила бўлиб яшай олмаслиги ҳақида хулосага
келинганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд
эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти
мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига кўра,
судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб
фақат эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган
ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Даъвогар оиласи барбод бўлганлиги, ярашиш муддатида ярашмаганлигини,
ярашиш учун тарафлар ҳаракат қилмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира
олмаганлигини, тарафлар бошқа оила қурганлигини, эндиликда оилани
тиклашнинг имконияти йўқлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўрамоқда.
Жавобгар ҳам даъвони тан олиб, ярашиш муддатида ярашмаганлигини, маҳалла
ҳам яраштира олмаганлигини, никоҳдан ажратишга розилигини, ҳозирги кунда
бошқа оила қурганлигини, ундан икки нафар фарзандлари борлигини, оилани
тиклашнинг имконияти йўқлигини, никоҳдан ажратишни сўрамоқда.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий муносабатларни
тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг имконияти мавжуд эмас
деган хулосага келади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар
2017 йил февраль ойидан буѐн яшамаѐтганлигини, улар ўртасида бир-бирларига
меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, суд томонидан берилган муҳлатда
ярашмаганлиги, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар
ижобий натижа бермаганлигини, тарафларнинг оилани тиклашга қаршилигини,
тарафларга оиласини тиклаш учун берилган ярашиш муҳлатида ҳам тарфлар
томонидан оиласини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмаганлигини, тарафлар
ўртасида мол-мулк билан боғлиқ низо йўқлигини, тарафларнинг ҳар иккаласи
ҳам шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини инобатга олиб, уларнинг
оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келади ва даъво
талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд
қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан
ѐки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, оиланинг барбод
бўлишида тарафларнинг айбини, тарафларнинг никоҳдан ажратишни талаб
қилаѐтганлигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратишда жавобгар
Э.Урушевдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим деб топади.
Юқорида баѐн қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар Ххххххххххххххнинг жавобгар Ххххххххххххххга нисбатан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Хххххххххххххх ва Ххххххххххххххлар ўртасида 2015 йил 14 декабрда
Зомин туман ФХДЁ бўлимида 1430-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда жавобгар
Ххххххххххххххдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида
давлат фойдасига давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар,
шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган
шахслар бир ой ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах
вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида
шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ва
тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
О.Эгамбердиев