Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1905-2302/9365 Дата решения 06.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди Судья Мустафаев Бахтиёр Улашович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жумаев Сирожиддин Оқилович Ответчик / Подсудимый Одинаева Шаҳло Хамид қизи
Source ID 668ac553b6bf6f28996e6038 Claim ID 4822600 PDF Hash 62b46b402971dcfb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 768 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июнь ойининг 06-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев, А.Узоқовнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2302/9365-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 12.01.2018 йилда қонуний расмийлаштирганлигини, ўрталарида икки нафар фарзанди борлигини, оиласига учинчи шахслар аралашиб келганлигини, жавобгар ундан рўзғорини ота-онасидан алоҳида қилиб чиқишликни талаб қилиб келганлигини, ота-онаси 1, 2-гуруҳ ногиронлари эканлигини, шу сабабли алоҳида рўзғор қилиб ажралиб чиқишнинг имкони йўқлигини, ўзаро келишмовчилик сабабли жавобгар 2023 йил июлда ота-онасининг уйига кетиб қолганлигини, фарзандларига алимент пулларини тўлаб келаётганлигини, оиласини сақлаб қолиб бўлмаслигини таъкидлаб, ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар билан ўрталарида 2 нафар фарзандлари борлигини, орада жавобгар билан келишиб 2024 йил январдан мартда ойига қадар яна бирга яшаганлигини, бироқ жавобгар яна уйдан кетиб қолганлигини, берилган муҳлат давомида ярашмаганлигини баён қилиб, даъвосини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ХХХ узрсиз сабабларга кўра келмади ва келмаслик сабабини судга маълум қилмади. Суд фуқаролик ишини жавобгарнинг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан кўришни лозим топди. Суд, судда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини рад қилишни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўзаро турмуш қуриб, никоҳини 12.01.2018 йилда қонуний расмийлаштирган. Бу ҳақда Олтинсой туман ФҲДЁ бўлими томонидан №24-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар 02.10.2018 йилда туғилган Жумаев Асилбек Сирожиддинович, 23.01.2020 йилда туғилган Жумаев Достонбек Сирожиддинович исмли фарзандлари бор. Даъвогарнинг кўрсатмасига қараганда, тарафлар 2024 йил мартдан буён бирга яшашмайди. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун 19.10.2023 йилдаги ҳамда 22.02.2024 йилдаги ажримлари билан жами 6 (олти) ой муҳлат берилиб, ишни кўрилиши кейинга қолдирилган. Суднинг ажрими ижро этишлик учун Денов ва Олтинсой туман оила ва хотин-қизлар бўлимига ҳамда тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган. Олтинсой туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 03.06.2024 йилдаги хулосасида, оила ўрганиб чиқилганлиги, оилани яраштириш борасида ишлар олиб борилганлиги, тарафлар 2024 йил мартдан буён келишмовчилик сабабли бирга яшамаётганлиги, оилани яратириш ишлари давом этаётганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 14-бандида, Никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим.-деб тушунтириш берилган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар ХХХ тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, иштирок этмаганлиги сабабли суд томонидан эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини тўлиқ аниқлашнинг имкони бўлмади. Суд тарафларнинг ўрталарида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жавобгарнинг суд жараёнларида иштирок этмаганлигини, оиланинг барбод бўлганлигини тасдиқловчи далилларнинг йўқлигини инобатга олиб, фақатгина даъвогарнинг жавобгар ҳурмат қилмаслиги ҳақидаги фикри, бир тарафнинг оиласини тиклашни хоҳламаслиги никоҳининг бекор бўлиши учун етарли асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, судда даъвогар оиласи барбод бўлганлигини исботлаб бераолмади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларини исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16банди 2 ва 3-хатбошисига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд ишдаги ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб, юқоридаги Қонун нормаси ҳамда Олий суд Пленум қарори тушунтиришига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар туфайли ёки келиша олмаётганликлари, ўрталарида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жавобгар суд мажлисига келмаганлиги боис келишмовчиликнинг асл сабабини тўлиқ аниқлашнинг имкони бўлмаганлигини, оиланинг барбод бўлганлигини тасдиқловчи далилларнинг йўқлигини инобатга олиб, даъвогарнинг келтирган важлари никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор деган хулосага келади ва даъво аризани рад этишни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб давлат божи ва почта ҳаражати тўланганлигини инобатга олади. Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Б.Мустафаев