Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1004-2305/10188 Дата решения 06.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Судья Исмаилов Мавлонбек Матёкубович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бердиев Абдумалик Абдурашид ўғли Ответчик / Подсудимый Бердиева Гулҳидабону Акмалжон қизи
Source ID 669f7a0dbe8e6d174d00344f Claim ID 4527633 PDF Hash 6a27fb12b1a28890... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 546 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил декабрь ойининг “06” куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья: М.М.Исмаилов, Судья ёрдамчиси Ф.Соатовнинг котиблигида, даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1004-ххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар Ххх жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2009 йил 14 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жавобгар ножўя ҳаракати билан унга ҳиёнат қилганлигини, жавобгар бошқа инсон билан бирга яшаган даврида фарзанд кўрганлигини, шу муносабат билан оиласи бузилганлигини, жавобгар билан 2020 йил 15 майдан буён бирга яшамаётганлигини, бундан буён ушбу оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини баён қилиб, суддан жавобгар Ххх билан қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Ххх даъво аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан 2009 йилда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлиини, биргаликдаги турмушларидан 4 нафар фарзандлари бўлганлигини, жавобгар ножўя харакатини билиб қолганидан кейин тўртинчи фарзандига шубхаси пайдо бўлганлигини ва судга оталикка эътироз билдириш ҳақида мурожаат қилганлигини ва суд томонидан унинг аризаси қаноатлантирилганлигини, жавобгар билан 2020 йил май ойидан бирга яшамасликларини, 2022 йилда бошқа оила қурганлигини ва бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар битта фарзандини олиб кетганлигини ҳозирда ўзи билан икки нафар фарзанди қолганлигини, жавобгар билан оилани тиклашнинг имкони йўқлигини баён қилиб суддан даъво аризани қаноатлантиршни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Ххх даъво аризани тан олмаслигини, даъвогар билан 2009 йилда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, даъвогар унга тухмат қилганлигини, икки нафар фарзанди ўзида икки нафар фарзанди даъвогарнинг қарамоғида эканлигини, даъвогар бошқа оила қурганидан хабари борлигини, бироқ ажрашишга норози эканлигини, даъвогар фарзандларига яшаш учун уй-жой қилиб бериши лозимлигини баён қилиб суддан даъво аризани қаноатлантиршни рад қилишни сўради. Суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўралган ххх қизи, даъвогар билан 2022 йил 26 апрелда шаръий никоҳ асосида турмуш қурганлигини ва бугунги кунга қадар бир оила бўлиб яшаб келаётганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2023 йил 19 январда туғилган хх исмл фарзанди борлигини, даъвогар олдин бошқа оила қуриб, ажрашиб кетганидан хабари бўлганлигини, даъвогарни қонуний никоҳи бекор қилинганидан кейин у билан никоҳларини қонуний расмийлаштирмоқчи эканлигини баён қилди. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини, гувоҳнинг кўрсатмасини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб ва мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогар Ххх жавобгар Ххх билан 2009 йил 14 августда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурган. Улар ўртасидаги никоҳ Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 684-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан уч нафар 2010 йил 11 сентябрда туғилган ххх қизи, 2011 йил 9 октябрда туғилган хх ххх ва 2013 йил 5 ноябрда туғилган ххх исмли фарзандлари бор. Даъвогар Ххх жавобгарнинг ножўя хатти-характларидан шубхаланиши оқибатида ўртада оилавий келишмовчиликлар юзага келган. Бунинг оқибатида тарафлар 2020 йил 15 майдан бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Фуқаролик ишидаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманларарао судининг 2020 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан оталикка эътироз билдириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар Ххх 2017 йил 17 майда туғилган ххх исмли фарзандининг биологоик отаси эмас деб топилган ва Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман ФХДЁ бўлимига 2017 йил 17 майда туғилган ххх исмли боланинг 2017 йил 23 майда 984-сон билан қайд қилинган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидаги ота устунига тегишли ўзгартириш киритиш мажбурияти юклатилган. Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2023 йил 22 майдаги ажрими билан тарафларга оиласини тиклаш ва ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Ушбу муддат мобайнида тарафларнинг ўзаро муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгаришга эришилмаган. Ушбу ҳолат судга тақдим қилинган Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани “Қора сув” маҳалла фуқаролар йиғини Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг 2023 йил 29 ноябрдаги баённомаси билан ўз тасдиғини топади. Шунингдек, судга тақдим қилинган ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар Ххх 2022 йил 26 апрелда ххх билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб бирга яшаб келмоқда ва уларнинг биргаликдаги турмушларидан 2023 йил 19 январда туғилган ххх фарзанди бор. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Юқорида келтирилган ҳолатлар оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундай ҳолатда суд, тарафлар 2020 йил май ойидан буён умумий рўзғор юритмасликларини, тарафлар ўртасидаги муносабатлар ижобий томонга ўзгармаганлигини, ушбу ишни кўриш давомида ҳам уларни яраштиришнинг имкони бўлмаганлигини, бундан ташқари даъвогар бугунги кунда шаръий никоҳ асосида фуқаро А.Нишанбаева билан бирга яшаб келаётганлигини ва уларниг бир нафар фарзанди борлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, эр-хотинни никоҳдан ажратишни лозим топади. Бундан ташқари суд тарафларга вояга етмаган фарзандларини яшаш жойи юзасидан низо бўлган тақдира умумий тартибда судга мурожаат қилиши ҳуқуқига эга эканлигикларини тушунтиришни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида” ги Қонун талабларига мувофиқ, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божи тўловини даъвогар ихтиёрий равишда ўз зиммасига олганлигини инобатга олиб, даъвогардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-41, 44, 45-моддаларини, Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби – қаноатлантирилсин. Ххх ва Ххх 2009 йил 14 август куни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 684-рақамли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда Хххдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан бир ой муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти берилиши мумкин. Раислик этувчи: Аслига тўғри, судья (имзо) М.М.Исмаилов М.М.Исмаилов