← Назад
Решение #1277730 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 975 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил июнь ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро туманлараро суди биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик қилувчи: судья С.Жўрабоев
А.Хурсановнинг котиблигида, адвокат Э.Касимов иштирокида
даъвогар
Темиров
Баходиржон
Мухтаровичнинг
жавобгар
Темирова Нодирахон Якубовнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1703-2303/26959сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
Даъвогар Темиров Баходиржон Мухтарович жавобгар
Темирова Нодирахон Якубовнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили Темиров Ашурали
Мухтарович даъво аризасини
қувватлаб, даъвогар укаси
бўлишини, даъвогар жавобгар билан 28.10.1992 йилда қонуний
никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан 4 нафар
фарзандлари борлигини, жавобгар билан муросалари келишмай
2012 йилдан бери яшамаслигини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик
муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан оиласини
тиклашни имкони қолмаганлигини баён қилиб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Темирова Нодирахон Якубовна суд мажлисида
даъво аризани қисман тан олиб, даъвогар билан 2012 йилда
ажрашиб кетишганликларини, бутун оила бўлиб яшаш имконини
қила олмаганлигини, даъвогар уй-жойни фарзандининг номига
ўтказиб берган тақдирда никоҳдан ажрашишга рози эканлигини
билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд
тарафларнинг
тушунтиришларини,
адвокатнинг
музокара сўзини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади.
Аниқланишича, тарафлар Темиров Баходиржон Мухтарович
ва Темирова Нодирахон Якубовналар 28.10.1992 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Никоҳлари Андижон туман
ФҲДЁ бўлими томонидан 180-сон билан далолатнома ёзуви қайд
қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 4 нафар фарзандли бўлганлар.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2012
йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша
вақтдан
тугатилган,
шу
вақтдан
бошлаб
бирга
рўзғор
юритмайдилар.
Шундай бўлса-да, суднинг ажрими билан тарафларнинг
оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида уларга 6 ой ярашиш
учун муҳлат белгилаган.
Андижон туман Нохатак МФЙдаги “Оилавий қадриятлар
мустаҳкамлаш”
комиссияларининг
хулосаларига
кўра,
тарафларни оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият
қолмаган.
Суд, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар
ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила
барбод бўлган деган хулосага келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро
ишонч,
меҳр-оқибат қолмаганлиги, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий
рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар
уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий
натижа бермаганлигини инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
асосан,
суд
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни
имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20
июлдаги
6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг
16-банди
1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча
берилган.
Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани
сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан
тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам оилани сақлаб
қолиш учун даъвогар ва жавобгар томонидан бирор-бир ижобий
ҳаракат ва натижа бўлмаганлигини, даъвогарни янги оиласидан
фарзандлари борлигини, бундан келиб чиқиб оилани тамомила
барбод бўлганлигини эътиборга олиб, тарафларни биргаликдаги
никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи тўлашни даъвогар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал
кодексининг
249-253-моддалари
талабларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Темиров Баходиржон Мухтаровичнинг жавобгар
Темирова Нодирахон Якубовнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Тарафлар Темиров Баходиржон Мухтарович ва жавобгар
Темирова Нодирахон Якубовна ўртасида 28.10.1992 йилда тузилиб
Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 180-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Даъвогар Темиров Баходиржон Мухтаровичдан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ тўлашнинг
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар Темирова Нодирахон Якубовнадан давлат божи
ундирилмасин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида ушбу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
С.Жўрабоев
(имзо)
Ҳал қилув қарори 11.07.2024 йилда қонуний кучга
кирган, судья