← Назад
Решение #1277733 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 055 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил июнь ойининг 06-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев,
А.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар ва жавобгар вакилининг
иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2303/9174-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида
жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 01.03.2021 йилда қонуний
расмийлаштирганлигини,
биргаликдаги
турмушларидан
ўрталарида
фарзанди йўқлигини, жавобгарнинг соғлиғида муаммолар борлигини,
жавобгар билан 2022 йил декабрдан буён бирга яшамаслигини, диний
томондан жавобини берганлигини таъкидлаб, жавобгар билан ўрталарида
тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини қувватлаб ундаги
важларни такрорлаб, жавобгар билан 2021 йилда турмуш қурганлигини,
ўрталарида фарзанди йўқлигини, 2022 йил декабрдан буён бирга
яшамаслигини, берилган муҳлат давомида оиласини тиклашга ҳаракат
қилмаганлигини баён қилиб, даъвосини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси жавобгар ХХХнинг ишончли вакили Жўрақулов Шохбоз
Тўхтасинович даъво аризасини тан олиб, даъвогар поччаси эканлигини, опаси
ҳам ажрашишга рози эканлигини, тарафлар 1,5 йилдан буён бирга
яшамасликларини баён қилиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни
сўради.
Суд, судда тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, ХХХ ва ХХХ 01.03.2021 йилда Денов туман ФҲДЁ
бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган бўлиб, уларнинг
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида фарзанди йўқ.
Иш ҳолатлари даъвогарнинг суддаги тушунтиришларига кўра, тарафлар
ўрталаридаги оилавий келишмовчиликлар жавобгарнинг соғлиғида
муаммолар борлиги боис келиб чиққан.
Суднинг 09.11.2023 йилдаги ҳамда 07.03.2024 йилдаги ажримлари билан
тарафларга ярашиш учун жами 6 (олти) ой муҳлат берилган.
Суднинг ажримлари ижро этишлик учун Денов туман оила ва хотинқизлар бўлимига ва тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган.
Денов туман А.Жомий МФЙнинг 01.05.2024 йилдаги далолатномасида,
трафларнинг оиласини яраштириш чоралари кўрилганлиги, уларнинг
ўрталарида фарзанд йўқлиги, яраштириш борасидаги ишлар фойда
бермаганлиги, мулкий низо мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Суд томонидан берилган муҳлат давомида тарафлар амалда оилани
тиклаш чораларини кўришмаган. Шунингдек, ҳар иккала тараф ҳам оиласини
тиклашга қарши.
Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида бир-бирларига нисбатан меҳрмуҳаббат, ҳурмат ва иззат йўқолган ҳамда оила бутунлай барбод бўлган.
Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг имкони қолмаган, уларнинг ўрталарида бир-бирларига
нисбатан ҳурмат ва ишонч йўқолган ҳамда оила амалда номигагина сақланиб
қолган деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.”-деб кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда тарафларнинг биргаликдаги турмушларини сақлаб
қолишнинг имкони йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-банди 1-пунктида,
судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим деб кўрсатилган.
Суд ишдаги ҳужжатлардан ҳамда аниқланган иш учун аҳамиятига эга
бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар 2022 йилдан бирга
яшамаётганлигини, эр-хотинлик муносабати ҳам шу вақтда тугаганлигини,
оилавий муносабатлари барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасида бирбирларига нисбатан меҳр, ҳурмат-иззат ва ишонч умуман йўқолганлигини,
берилган муҳлат давомида амалда ярашиш чораларини кўрмаганлигини
инобатга олиб, тарафларни бундан буён биргаликда яшашига уларнинг
оиласини сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, оила батамом бузилган
деган хулосага келади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабидан келиб чиқиб ҳамда Олий
суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги
06-сонли қарорида белгиланган раҳбарий кўрсатмаларни инобатга олиб,
даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг талабига асосан никохдан ажралиш қайд этилаётган вақтда
тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМнинг бир ярим баравари
миқдорида давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253 - моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ Денов туман ФҲДЁ бўлимидан
01.03.2021 йилда №2-1914-21-00458-рақамли далолатнома билан қайд
этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилаётганида
даъвогар ХХХ ҳамда жавобгар ХХХларнинг ҳар биридан давлат фойдасига
БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Б.Мустафаев