← Назад
Решение #1277734 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 747 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил июнь ойининг 06-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев,
А.Узоқовнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган №2-1905-2303/9229-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида
жавобгар билан турмуш қуриб никоҳларини 01.03.2016 йилда қонуний
расмийлаштирганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир
нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан ота-оналарининг хохишига асосан
турмуш қуришганлигини, ҳарактерлари тўғри келмаганлигини таъкидлаб,
жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Дастлакби суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини қувватлаб
ундаги важларни такрорлаб, 2016 йилда турмуш қурганлигини, ўрталарида
бир нафар фарзанд борлигини, фарзанди ўзининг қарамоғида эканлигини, отаонасининг уйида яшаб келаётганлигини, ўзаро ҳарактерлари тўғри
келмаганлигини, оиласини тиклаб бўлмаслигини баён қилиб, даъвосини
қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлиси жавобгар ХХХ даъво аризасини тан олиб, даъвогар билан
2015 йилдан 2018 йилгача бирга яшаганлигини, келишмовчилик сабабли
бирга яшамасликларини, 2020 йилда Ўғилой исмли бошқа аёл билан оила
қурганлиги ва 2 нафар фарзандлари ҳам борлигини, берилган муҳлат давомида
оиласини тиклашга ҳаракат қилишмаганлигини баён қилиб, даъвогарнинг
даъвосини қаноатлантиришни сўради.
Суд, судда тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, ХХХ ва ХХХ 01.03.2016 йилда Денов туман ФҲДЁ
бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган бўлиб, уларнинг
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар 24.12.2016 йилда
туғилган Джумабоев Мухаммадали Шерали ўғли исмли фарзанди бор.
Иш ҳолатлари даъвогарнинг суддаги тушунтиришларига кўра, тарафлар
ўрталаридаги оилавий келишмовчиликлар ҳарактерлари тўғри келмаганлиги
боис келиб чиққан.
Суднинг 09.11.2023 йилдаги ҳамда 07.03.2024 йилдаги ажримлари билан
тарафларга ярашиш учун жами 6 (олти) ой муҳлат берилган.
Суднинг ажримлари ижро этишлик учун Шеробод ва Денов туман оила
ва хотин-қизлар бўлимига ва тарафларнинг яшаш манзилидаги МФЙ оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига ижро этишлик учун юборилган.
Денов туман Водий МФЙнинг 16.02.2024 йилдаги хулосаси, оилани
тиклаш чоралари кўрилганлиги, турмушларининг бошидан яхши
яшамаганлиги, ҳарактерлари тўғри келмаганлиги сабабли оилада тез-тез
жанжаллар бўлиб турганлиги, 2018 йилдан буён бирга яшамасликлари, оилани
тиклашни имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Суд томонидан берилган муҳлат давомида тарафлар амалда оилани
тиклаш чораларини кўришмаган. Шунингдек, ҳар иккала тараф ҳам оиласини
тиклашга қарши.
Бундан ташқари жжавобгар Рахимова Уғилой исмли бошқа аёл билан
оила қуриб олган бўлиб, ундан ҳам 08.07.2021 йилда туғилган Джумабоева
Мехринисо, 24.10.2022 йилда туғилган Джумабоева Мукаррамхон исмли
фарзандлари ҳам бор.
Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида бир-бирларига нисбатан меҳрмуҳаббат, ҳурмат ва иззат йўқолган ҳамда оила бутунлай барбод бўлган.
Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг имкони қолмаган, уларнинг ўрталарида бир-бирларига
нисбатан ҳурмат ва ишонч йўқолган ҳамда оила амалда номигагина сақланиб
қолган деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.”-деб кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда тарафларнинг биргаликдаги турмушларини сақлаб
қолишнинг имкони йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-банди 1-пунктида,
судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим деб кўрсатилган.
Суд ишдаги ҳужжатлардан ҳамда аниқланган иш учун аҳамиятига эга
бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар 2018 йилдан бирга
яшамаётганлигини, эр-хотинлик муносабати ҳам шу вақтда тугаганлигини,
оилавий муносабатлари барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасида бирбирларига нисбатан меҳр, ҳурмат-иззат ва ишонч умуман йўқолганлигини,
берилган муҳлат давомида амалда ярашиш чораларини кўрмаганлигини,
жавобгарнинг бошқа оила қуриб олганлиги ва фарзандлари ҳам борлигини
инобатга олиб, тарафларни бундан буён биргаликда яшашига уларнинг
оиласини сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, оила батамом бузилган
деган хулосага келади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабидан келиб чиқиб ҳамда Олий
суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги
06-сонли қарорида белгиланган раҳбарий кўрсатмаларни инобатга олиб,
даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг талабига асосан никохдан ажралиш қайд этилаётган вақтда
тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига БҲМнинг бир ярим баравари
миқдорида давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253 - моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ Денов туман ФҲДЁ бўлимидан
01.03.2016 йилда №381-рақамли далолатнома билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган 24.12.2016 йилда туғилган
Джумабоев Мухаммадали Шерали ўғли исмли фарзанди даъвогар ХХХ нинг
тарбиясида эканлиги эътироф этилсин.
Никоҳдан ажратиш қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилаётганида
даъвогар ХХХ ҳамда жавобгар ХХХларнинг ҳар биридан давлат фойдасига
БҲМнинг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон шу суд орқали Сурхондарё вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Б.Мустафаев