Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2308/32223 Дата решения 06.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Судья Бобоназаров Жахонгир Нуралиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зарипов Алиула Газизович Ответчик / Подсудимый Дашкина Гулнара Алфатовна
Source ID 668c1815b6bf6f28996e6046 Claim ID 4849117 PDF Hash 720b22f9ebaf283c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 6 360 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 6 куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи судья Ж.Н.Бобоназаров, судья ёрдамчиси Э.Абдуқаххоровнинг котиблигида, *ни таржимонлигида, тарафлар иштирокида, даъвогар *нинг жавобгар *га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган №*-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар * жавобгар *га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда у жавобгар * билан * куни Тошкент шаҳар * туман ФҲДЁ бўлимида №5-сонли никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви орқали қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар яъни: *апрелрь куни туғилган * исмли фарзанди борлигини, турмуш ўртоғи билан * йилдан бери бирга яшамаслигини, уларнинг бир-бирларига муносабатлари тўғри келмаганлигини ва ўзаро келишмовчилар бўлганлигини билдириб, жавобгар * билан ўрталарида Тошкент шаҳар * туман ФҲДЁ бўлимида тузилиб, * куни №5-сонли никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувида қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар *, даъво аризани тўлиқ қувватлаб, ўз тушунтиришида даъво аризада келтирилган важлар доирасида айнан ўхшаш ва бир хил мазмундаги тушунтиришлар бериб, уларнинг бир-бирларига феълатворлари тўғри келмаганлигини, у турмуш ўртоғи билан * йилдан буён бирга яшамаслигини, эндиликда уларнинг оиласини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини, қолаверса суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳеч нарса ўзгармаганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар * ўз кўрсатувида, даъвони тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар * билан * кунида қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки фарзандлари борлигини, улар * йилдан буён эр-хотин сифатида бирга яшамасликларини, уларнинг бир-бирларига феъл-атворлари тўғри келмаганлигини, бугунги кунда у бошқа оила қурмоқчилигини, эндиликда уларнинг оиласини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини, қолаверса суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳеч нарса ўзгармаганлигини маълум қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, уларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, * билан * ўртасидаги никоҳ * куни Тошкент шаҳар * туман ФҲДЁ бўлимида №5-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар яъни: *апрелрь куни туғилган * исмли фарзанди бор. 1 Тарафлар * йилдан буён бир оила бўлиб яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган. Умумий рўзғор юритмайдилар. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суднинг * кунидаги ажримига кўра, тарафларга ярашиш учун уч ой муҳлат тайинланган. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суднинг * кунидаги ажримига кўра, тарафларга ярашиш учун уч ой муҳлат тайинланган. Суд томонидан берилган муҳлат ичида тарафлар ярашмаган, уларни оиласини сақлаб қолиш чораси суд томонидан кўрилган бўлса-да, лекин икки томон суд томонидан берилган муҳлат ичида ярашмаган. Бундан ташқари, даъвогар * ва жавобгар *лар суд мажлисида, никоҳдан ажрашишга рози эканликларини билдиришган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги оила тамомила барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш ниятлари йўқлигини, тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳеч нарса ўзгармаганлигини, даъвогар ва жавобгарлар ўртадаги оилани давом эттиришни истамасликларини, тарафлар бир-неча йиллардан бери бирга яшамаётганлиги, амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни: оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлигини эътиборга олиб, даъвогар *нинг жавобгар *га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, Суд никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини даъвогар ва жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 ва 253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар *нинг жавобгар *га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. * йил * куни туғилган * билан * йил * июль куни туғилган *лар ўртасидаги * куни Тошкент шаҳар * туман * бўлими томонидан №5-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. 2 Даъвогар *дан никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар *дан никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Тарафларнинг * куни туғилган * фарзанди жавобгар *нинг қарамоғида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ж.Н.Бобоназаров 3