← Назад
Решение #1277737 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law |
Текст решения
2 885 символов
АЖРИМ
(кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2024 йил июнь ойининг 06-куни фуқаролик ишлари бўйича Денов
туманлараро суди очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик этувчи, судья Б.У.Мустафаев,
А.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга
нисбатан “никохдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризасига асосан
қўзғатилган №2-1905-2302/9778-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан “никохдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси билан судга мурожаат этган.
Суд мажлисларига тегишли тартибда чақиртирилган тарафлар
узрсиз сабабларга кўра етиб келишмаган ва келмаслик сабабини судга
маълум қилишмаган.
Суд ишдаги мавжуд материаллар асосида ишни мазмунан ҳал
қилиш мумкин эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-моддаси 1-қисми 5-бандига
кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган
тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса,
суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин
эмас, деб ҳисобласа суд аризани кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 14бандида “Никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли
ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши,
жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини,
никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин
ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу
мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда,
келмаслик сабаблари узрли ёки узрсизлигидан қатъий назар, суд ишни
кўришни кейинга қолдиради. Даъвогар ва жавобгар суд мажлисига
иккинчи чақирув бўйича узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, суд
аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Фақат даъвогар иккинчи
чақирув бўйича узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, суд
жавобгарнинг розилиги билан аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли
(ФПК 221-моддаси).-деб тушунтириш берилган.
Шу боис, суд ярашиш учун берилган муҳлатдан кейин тарафлар
узрсиз сабабларга кўра суд мажлисларига етиб келишмаганлигини, суд
ишдаги мавжуд материаллар асосида ишни мазмунан ҳал қилиш
мумкин эмас деб ҳисоблаганлигини, инобатга олиб фуқаролик ишини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122,
271-272- моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан “никохдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган ёки юборилган
кундан эътиборан йигирма кун ичида апелляция, олти ой ичида
кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига шикоят,
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
Б.Мустафаев