Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2305/28722 Дата решения 06.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Араббоев Шерзодбек Неъматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юлдашева Мадинабону Ғайратбек қизи Ответчик / Подсудимый Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғли
Source ID 66974f830f5d3825e2d8744d Claim ID 4903538 PDF Hash b38c8ec61d3d8ff2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 345 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил июнь ойининг 6 кунида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья Ш.Н.Араббоев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Қахорованинг котибалигида, даъвогар Юлдашева Мадинабону Ғайратбек қизининг жавобгар Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғлига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 21701-2305/28722–сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар Даъвогар Юлдашева Мадинабону Ғайратбек қизи жавобгар Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғлига нисбатан никоҳни ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Юлдашева Мадинабону Ғайратбек қизи иштирок этиб, даъвосини қувватлаб, жавобгар Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғли билан 17.04.2013 йилда қонуний никоҳан ўтиб турмуш қурганликларини, ўзаро турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганликларини, турмушларининг дастлабки вақтлари яхши яшаган бўлсаларда, кейинчалик келишмовчиликлар чиқа бошлаганини, шунинг учун 2019 йил май ойида ажраб кетишганини, жавобгар 2019 йилда Россия Федерациясига кетганлигини, шаръий никоҳ асосида бошқа аёл билан оила қуриб яшаб келаётганлигини, ўрталарида мулкий низо йўқлигини, суд томонидан берилган муддат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни хоҳламаслигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, жавобгар Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғли билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Жавобгар Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғли суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида бир неча бор тегишли тартибда хабардор қилинган бўлишига қарамасдан даъвогар суд мажлисига келмаган. Шу сабабли суд фуқаролик ишини ФПКнинг 220моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз якунлашни лозим топди. очиқ суд мажлисида даъвогарнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. Суд даъвогарни тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 17.04.2013 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Никоҳлари Олтинкўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан 191-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан бир нафар 29.12.2018 йилда туғилган Майхмуджонова Хосиятхон Мафтунжон қизи исмли фарзанд кўришган. Тарафларнинг турмуши дастлаб яхши бўлиб, кейинчалик ўрталарида турли келишмовчилик ва низолар келиб чиқиб, ўзаро бир-бирларини тушунмай қолган. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2019 йил май ойидан буён бирга яшамайдилар, шу вақтдан бошлаб умумий рўзғор юритмайдилар. Даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилиб, суд тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 06.12.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган. Олтинкўл тумани “Айрончи” МФЙ ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари хулосаларида кўринишича, тарафларнинг оилани тиклаш нияти йўқлиги сабабли оилани тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2019 йил май ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Юлдашева Мадинабону Ғайратбек қизини жавобгар Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, тарафлардан тенг миқдорда никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, жавобгар Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Юлдашева Мадинабону Ғайратбек қизи ва жавобгар Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғли Олтинкўл туман ФҲДЁ бўлими томонидан 17.04.2013 йилда 191-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Юлдашева Мадинабону Ғайратбек қизи ва жавобгар Юлдашев Мафтунжон Махмуджон ўғлиларнинг ҳар биридан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Ш.Н.Араббоев