← Назад
Решение #1277740 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 693 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 06 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
судья А.О.Одашевнинг раислигида, А.Тўхтасиновнинг котиблигида,
даъвогар Абдурахмонов Жасур Холмухаммадовични жавобгар
Абдурахмонова Дилфузахон Алижон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012304/25028-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Абдурахмонов Жасур Холмухаммадович жавобгар
Абдурахмонова Дилфузахон Алижон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Абдурахмонов Жасур Холмухаммадович
даъвони қувватлаб, жавобгар Абдурахмонова Дилфузахон Алижон қизи
билан 2015 йилда шаърий никоҳ асосида оила қурганлигини,
никоҳларини
2020
йил
июнь
ойининг
18
кунида
қонунийлаштирганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида икки
нафар фарзандли бўлганлигини, 2021 йил март ойининг 23 кунидан
буён бирга яшашмаслигини, ажрашишга асосий сабаб жавобгар билан
ўзаро келишмовчиликлар ва характерлари бир-бирларига тўғри
келмаганлиги бўлганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида
оилани тиклаш чораларини кўрмаганлигини баён қилиб, ўрталарида
тузилган қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш
берди.
Дастлабки суд мажлисида жавобгар Абдурахмонова Дилфузахон
Алижон қизи даъвони тан олмасдан, даъвогар Абдурахмонов Жасур
Холмухаммадович билан 2015 йилда шаърий никоҳ асосида оила
қурганлигини, никоҳларини 2020 йил июнь ойининг 18 кунида
қонунийлаштирганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида икки
нафар фарзандли бўлганлигини, 2021 йил март ойидан буён бирга
яшашмаслигини, турмуш ўртоғи уй-жой оилб берсагина ажрашишга
рози бўлишлигини, агар уй-жой олиб бермаса ажрашишга норози
эканлигини баён қилиб, даъвогарни даъвосини рад қилишни сўраб,
тушунтириш берган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи хақида суд чақирув хатлари
орқали тегишли тартибда чақиртирилган бўлсада, жавобгар
Абдурахмонова Дилфузахон Алижон қизи суд мажлисига келмаганлиги,
келаолмаслигининг
узрли
сабаблари
хақида
судга
хабар
қилмаганлигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
220-моддасига асосан ишни жавобгар Абдурахмонова Дилфузахон
Алижон қизини иштирокисиз кўришни лозим топди.
2
Суд
даъвогарни тушунтиришини эшитиб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2020 йил июнь ойининг 18
кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар
фарзандли бўлган.
Тарафлар 2021 йил март ойидан буён бирга яшамайди.
Даъвогар аввал ҳам никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза
билан судга мурожаат қилган бўлиб, суднинг 25.01.2022 йилдаги ҳал
қилув қарори билан даъво рад қилинган.
Тарафларга суднинг 23.10.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб
олишлари учун уч ой ва суднинг 05.02.2024 йилдаги ажрими билан
ярашиб олишлари учун қўшимча равишда уч ой муҳлат берилган.
Олтинкўл туман, Уйғур МФЙ ва Андижон туман Нурафшон МФЙ
яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар 2021 йил март
ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари
натижа бермаганлиги, уларни ажрашишларига келишмовчилик сабаб
бўлганлиги, шу сабабли бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини
16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод
бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2021 йил март ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани
батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Абдурахмонов Жасур
Холмухаммадовични жавобгар Абдурахмонова Дилфузахон Алижон
қизига
нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъвосини
қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни
3
расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим
топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Абдурахмонов Жасур Холмухаммадовични жавобгар
Абдурахмонова Дилфузахон Алижон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Абдурахмонов Жасур Холмухаммадович ва жавобгар
Абдурахмонова Дилфузахон Алижон қизи Олтинкўл туман ФҲДЁ
бўлимида 2020 йил 18 июнь куни 2-1702-20-00287-сон билан қайд
қилинган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Абдурахмонов Жасур Холмухаммадовичдан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи:-
А.О.Одашев