Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1004-2304/11812 Дата решения 06.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Судья Ўтанбоева Лола Умирзоқовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамарахимов Улуғбек Абдуллаевич Ответчик / Подсудимый Мамарахимова Раъно Зикруллаевна
Source ID 669fc117be8e6d174d00346d Claim ID 4618678 PDF Hash 43f0b3f7fcb3ff47... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 122-моддаси аролик процессуал кодекси 122 code_article
Текст решения 2 089 символов
АЖРИМ 2024 йил июнь ойининг 06 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья Л.У.Ўтанбоеванинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рахманованинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1004-2307/11812-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар ХХХнинг ишончли вакили, адвокат Тошқулов Олимжон Бегмаматович иштирок этган бўлиб, томонларни вояга етмаган фарзанди йўқлигини, 2008 йилдан буён бирга яшамаслигини кўрсатиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суднинг 18.09.2023 йилдаги ажрими билан томонларга ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилиб, ишни кўриш 18.03.2023 йил кунига қолдирилган, лекин томонлар келмаганлиги сабабли ишни кўриш 23.04.2024 йил ва 29.04.2024 йил кунларига қолдирилиб, 10.05.2024 йил куни жавобгарни яшаш манзили бўйича махаллага чиқилганида, жавобгр кўрсатилган манзилда яшамаслиги аниқланди, даъвогарни суд мажлисига жалб этиш учун ишни кўриш 06.06.2024 йил кунига қолдирилди. Лекин даъвогар ҳам суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 1-қисми 5-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа ишни кўрмасдан қолдиради деб кўрсатилган. Шу боис, суд фуқаролик ишини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122, 271272- моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар 20 кун муддат ичида мазкур суд орқали фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят, прокурор хусусий протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: имзо Л.У.Ўтанбоеваусхаси аслига тўғри, судья: