Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2304/15939 Дата решения 06.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Юлчиева Сохибахон Қодиржоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Азизова Мадина Хаким қизи Ответчик / Подсудимый Азизов Анвар Ахмаджанович
Source ID 66a33646be8e6d174d0034a4 Claim ID 4900534 PDF Hash e46d2c18bbad8f0f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 474 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 06 кунида фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ ўз идора биносида бўлиб, суд раиси С.Қ.Юлчиеванинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Ахмедовнинг котиблигида, даъвогар Азизова Мадина Хакимжон қизининг жавобгар Азизов Анвар Ахмаджановичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1604-2304/15939–сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, Даъвогар Азизова Мадина Хакимжон қизи жавобгар Азизов Анвар Ахмаджановичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Азизова Мадина Хакимжон қизи суд мажлисида даъвони қувватлаб, жавобгар билан 12.09.2014 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганини, турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишганини, 2019 йил май ойидан жавобгар билан бирга яшамасликларини, шунинг учун судга никоҳдан ажратишни сўраб мазкур даъво аризани киритганлигини, шундан сўнг тарафлар ўзаро ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилганлигини, берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундан буёғига жавобгар билан бир оила бўлиб яшашининг имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини баён қилиб, ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Азизов Анвар Ахмаджанович даъвони тан олиб, оилани тиклаш имкони йўқлигини, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, тарафлар 12.09.2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Бу ҳақда Чортоқ туман ФҲДЁ бўлимида 12.09.2014 йилда 645-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган ва никох тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Тарафлар ўзаро турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2019 йилдан буён бирга яшамайдилар. бирга яшамасликларига муросалари, характерлари тўғри келмаганлигини ва бошқа турдаги оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган. Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 23.11.2023 йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафларнинг бир-бирлари билан бир оила бўлиб яшашни хохламаган ва ярашмаганлар. Шунинг учун яраштириш имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган. Ушбу холат Чортоқ тумани “Туркистон” МФЙ томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд тарафларни 2019 йилдан яшамаганлиги тарафларнинг ярашиб олишлари учун берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги, даъвогар бир оила бўлиб яшашни исташмаганлиги, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45моддасига асосан суд, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Азизова Мадина Хакимжон қизидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдорида жавобгар Азизов Анвар Ахмаджановичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253– моддаларини қўллаб суд, ҚИЛАДИ: Даъвогар Азизова Мадина Хакимжон қизининг жавобгар Азизов Анвар Ахмаджановичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Азизова Мадина Хакимжон қизи ва жавобгар Азизов Анвар Ахмаджанович Чортоқ туман ФХДЁ бўлимида 12.09.2014 йилда 645-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Азизова Мадина Хакимжон қизидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдорида жавобгар Азизов Анвар Ахмаджановичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдорида давлат божи давлат божи ундирилсин. Даъвогар Азизова Мадина Хакимжон қизи Ахмедова фамилиясига қайтарилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 (бир) ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга; апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 6 (олти) ой ичида мазкур суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: С.Қ.Юлчиева