← Назад
Решение #1277743 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law |
Текст решения
1 668 символов
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2024 йил июнь ойининг 06 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Шайхонтоҳур туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи: судья Ж.Б.Мамаюсупов
судья ёрдамчиси Х.Салихованинг котибалигида, даъвогар Толибов Шохрух
Муминовичнинг жавобгар Толибова Дилноза Ойматовнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2311/23949-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Толибов Шохрух Муминович жавобгар Толибова Дилноза
Ойматовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Суд мажлисининг куни, жойи ва вақти бўйича тегишли тартибда хабардор
қилинан бўлишига қарамасдан тарафлар 24.05.2024 йил ва 06.06.2024 йил кунига
тайинланган суд мажлисларида сабабсиз иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси 5-бандига кўра, ишни
ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи
чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд
материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа, суд бундай
ҳолларда аризани кўрмасдан қолдиради.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПК 122-123, 141, 271272-моддаларига қўлланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар Толибов Шохрух Муминовичнинг жавобгар Толибова Дилноза
Ойматовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажримга нисбатан у топширилган ёки юборилган кундан эътиборан 20 куни
ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри, судья:
/имзо/
Ж.Б.Мамаюсупов