← Назад
Решение #1277744 Гражданские
Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 590 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди
2024 йил июнь ойининг 5 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик қилувчи, судья А.А.Рахматов
Судья ёрдамчиси М.Хотамованинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар Абдуллаханова Зиёда Тахировнанинг жавобгар Абдуллаханов
Оманилла Лутфуллаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган №2-1001-2410/16591-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар З.Абдуллаханова жавобгар О.Абдуллахановга нисбатан даъво
ариза билан мурожаат қилиб, унда 01.07.2003 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришганини, биргаликдаги турмушидан уч нафар: 12.05.2004 йилда
туғилган Лутфуллахонов Убайдуллохон Омонилла ўғли, 23.10.2005 йилда
туғилган Лутфуллахонов Абдуллахон Омонулла ўғли ва 05.07.2013 йилда
туғилган Лутфуллахонов Саъдуллахон Оманилла ўғли исмли фарзандлари
борлигини. Оилавий келишмовчиликлар, дунёқарашлари тўғри келмаганлиги
учун 2017 йилдан буён бирга яшамаётганини билдириб, никоҳдан
ажратишни, вакил ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар З.Абдуллаханова даъво аризасини қувватлаб,
бу унинг биринчи никоҳи эканини, ўтган давр мобайнида ярашишга ҳаракат
қилмаганини, фарзандининг таъминоти учун ихтиёрий равишда моддий
ёрдам кўрсатиб келаётганини, мулкий низолар йўқлигини, билдириб
никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили, адвокат Н.Норбобаев даъво аризасини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлади.
Суд мажлисида жавобгар О.Абдуллаханов даъво аризасини тан олиб,
ҳақиқатдан ҳам 2017 йилдан буён бирга яшамаётганини, ўзи бошқа турмуш
қурганини, дунёқарашлари тўғри келмаганини, ажрашишга рози эканини
билдирди.
Суд тарафлар баёнотларини эшитиб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб,
уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларига кўра Абдуллаханов Оманилла Лутфуллаевич ва
Абдуллаханова Зиёда Тахировна ўртасида 01.07.2003 йилда Тошкент шаҳар
3-сонли Никоҳ Уйида қонуний никоҳ қайд қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан уч нафар – 12.05.2004 йилда туғилган
Лутфуллахонов Убайдуллохон Омонилла ўғли, 23.10.2005 йилда туғилган
Лутфуллахонов Абдуллахон Омонулла ўғли ва 05.07.2013 йилда туғилган
Лутфуллахонов Саъдуллахон Оманилла ўғли исмли фарзандлари бор.
Тарафларнинг муносабатлари ёмонлашиб, 2017 йилдан буён бирга
яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари
ҳам шу вақтдан бошлаб тугатилган.
Суднинг ажримига асосан эр-хотинга ярашиш учун мухлат берилган
ҳамда ҳар иккаласининг яшаш жойидаги маҳалла комитетига яраштириш
юзасидан сухбат олиб бориш юзасидан кўрсатма берилган.
Бироқ тарафлар ярашиш истаги бўлмаганлиги боис, яраштириш имкони
бўлмаган ва бу ҳақда ёзма далолатнома тақдим қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама ўрганиб, тарафлар ажрашишга рози
эканлигини, ўтган вақт давомида оилани сақлаб қолишга қаратилган
ҳаракатлар ҳам ижобий натижа бермаганлигини, тарафлар ўртасидаги никоҳ
барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмас
деган хулосага келиб, даъвони қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 23.01.2015
йилги суд буйруғига асосан З.Абдуллаханова фойдасига уч нафар
фарзандининг таъминоти учун О.Абдуллахановдан алимент ундириш
белгиланган.
Тарафлар тушунтиришига кўра болалар тарбияси масаласида ўзаро
келишув эришилган.
Суд даъвогарнинг никоҳдан ажратилганда никоҳдан олдинги
фамилиясида қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига асосан уни
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек суд ФПКнинг 136, 138-моддалари талабларига асосан
жавобгар О.Абдуллахановдан даъвогар З.Абдуллаханованинг фойдасига
вакил харажатлари учун 2.000.000 сўм, судга мурожаат қилишда тўланган
давлат божи учун 330.000 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда Ўзбекистон
Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, даъвогар
О.Абдуллахановдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида
давлат божини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41, 45-моддалари, ФПКнинг 138, 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Абдуллаханова Зиёда Тахировнанинг жавобгар Абдуллаханов
Оманилла Лутфуллаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво
аризаси - қаноатлантирилсин.
Абдуллаханов Оманилла Лутфуллаевичга ва Абдуллаханова Зиёда
Тахировна ўртасида 01.07.2003 йилда Тошкент шаҳар 3-сонли Никоҳ Уйида
632-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Абдуллаханов
Оманилла Лутфуллаевичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баровари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратилгандан сўнг Зиёда Тахировнага никоҳдан олдинги
“Юнусова” фамилияси қайтарилсин.
Жавобгар Абдуллаханов Оманилла Лутфуллаевичдан даъвогар
Абдуллаханова Зиёда Тахировнанинг фойдасига вакил харажатлари учун
2.000.000 сўм, даъво ариза беришда тўланган давлат божи учун 330.000 сўм
жами 2.330.000 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) Тошкент шаҳар суди берилиши мумкин.
Раислик этувчи
(judgecode)
А.А.Рахматов