Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1204-2301/3275 Дата решения 05.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро суди Судья Сапаров Рамиз Нурмухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирзакулова Шохида Абдирахимовна Ответчик / Подсудимый Мирзакулов Фарход Илхамович
Source ID 668f5be3b6bf6f28996e607b Claim ID 4905443 PDF Hash cbe71e78aaec1d58... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК нинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 246 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил июн ойининг 5 куни фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи: Р.Н.Сапаров, Х.Ҳотамқуловнинг котиблигида, даъвогар М.Шнинг жавобгар М.Фга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2222222222-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар М.Ш судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар М.Ф билан 2022 йил 18 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, жавобгар билан туққиз ой бирга яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганлигини, келишмовчиликлар сабабли 2023 йилдан буён бирга яшамаслигини, оиласини тиклашга ҳаракат қилганлигини, бироқ фойдаси бўлмаганлигини, жавобгар билан бирга яшашни хоҳламаслигини билдириб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар даъво талабини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиршни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва келмаслигининг узрли сабаблари борлиги ҳақида судга хабар бермади. Суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 220-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво аризасини қаноатлантириш лозим топади. Аниқланган холатларга кўра, тарафлар 2022 йил 18 октябрда ССССС ФХДЁ бўлимида 222222222222-сон билан қайд этилган никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувига кўра, қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқ. Суднинг 2023 йил 28 ноябрдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилган. ШШШШШ оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасига кўра, М.Ш ва М.Фларнинг никоҳдан ажратиш масаласи муҳокама қилинганлиги, уларни 2022 йилдан буён бирга яшамаслиги аниқланиб, тарафларни оиласини тиклашни имконияти бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашларига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, суд эр- хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган холдагина никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришга ҳақли. Суд, даъвогар М.Шнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини муҳокама қилиб, тарафларни 2022 йилдан буён бирга яшамаслигини, суд томонидан берилган муддат давомида тарафлар оиласини тиклашмаганлигини, ШШШШШШ оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасига кўра, М.Ш ва М.Фларнинг никоҳдан ажратиш масаласи муҳокама қилинганлиги, уларни 2022 йилдан буён бирга яшамаслиги аниқланиб, тарафларни оиласини тиклашни имконияти бўлмаганлиги маълум қилинганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириб, тарафларни никохдан ажратишни лозим топди. Cуд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарни дастлаб давлат божи тўлаганлигини инобатга олиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини жавобгардан ундиршни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар М.Шнинг жавобгар М.Фга нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. М.Ф ва М.Ш 2022 йил 18 октябрда ССССССС ФХДЁ бўлимида 222222222-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. М.Шга никоҳга қадарли бўлган “А” фаимлияси қайтарилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этишда М.Фдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи тўлови ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтиришга хақлидирлар. Раислик этувчи, Аслига туғри Р.Н.Сапаров Ҳал қилув қарори устидан шикоят ва протест келиб тушмаган, қонуний кучга 2024 йил 26 апрелда кирган. Суд раиси Р.Н.Сапаров