← Назад
Решение #1277746 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 394 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил июн ойининг 5 куни фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи: Р.Н.Сапаров,
Х.Ҳотамқуловнинг котиблигида, даъвогар Р.Шнинг жавобгар Р.Ога
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган
22222222222-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар Р.Ш судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
Р.О билан 2021 йил 28 сентябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари
борлигини, жавобгар билан турмушларини бошида яхши яшаганлигини, аммо
кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганлигини,
келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан буён бирга яшамаслигини, оиласини
тиклашга ҳаракат қилганлигини, бироқ фойдаси бўлмаганлигини, жавобгар
билан бирга яшашни хоҳламаслигини билдириб, жавобгар билан ўрталарида
тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар даъво талабини қувватлаб, унда
келтирилган важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиршни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва келмаслигининг узрли сабаблари
борлиги ҳақида судга хабар бермади. Суд фуқаролик ишини Ўзбекистон
Республикаси ФПК нинг 220-моддасига асосан ишни жавобгарнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, даъво аризасини қаноатлантириш лозим топади.
Аниқланган холатларга кўра, тарафлар 2021 йил 28 сентябрда
СССССССС туман ФХДЁ бўлимида 22222222222-сон билан қайд этилган
никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувига кўра, қонуний никоҳдан ўтиб,
турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2022 йилда
туғилган Р М исмли фарзандлари бор.
Суднинг 2023 йил 27 ноябрдаги ажримига кўра, тарафларга ярашиш учун
6 ой муҳлат берилган.
СССССС туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасига кўра, Р.Ш
ва Р.Оларнинг никоҳдан ажратиш масаласи муҳокама қилинганлиги, уларни
2022 йилдан буён бирга яшамаслиги аниқланиб, тарафларни оиласини
тиклашни имконияти бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашларига ва оилани сақлаб
қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, суд эрхотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган
холдагина никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришга ҳақли.
Суд, даъвогар Р.Шнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини муҳокама
қилиб, тарафларни 2022 йилдан буён бирга яшамаслигини, муқаддам суд
томонидан берилган муддат давомида тарафлар оиласини тиклашмаганлигини,
Сардоба туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасига кўра, Р.Ш ва
Р.Оларнинг никоҳдан ажратиш масаласи муҳокама қилинганлиги, уларни 2022
йилдан буён бирга яшамаслиги аниқланиб, тарафларни оиласини тиклашни
имконияти бўлмаганлиги маълум қилинганлигини инобатга олиб, даъвони
қаноатлантириб, тарафларни никохдан ажратишни лозим топди.
Cуд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгарни
қарамоғида вояга етмаган бир нафар фарзандлари борлигини инобатга олиб,
ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини жавобгардан ундиршни лозим
топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Р.Шнинг жавобгар Р.Ога нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Р.О ва Р.Ш 2021 йил 28 сентябрда С туман ФХДЁ бўлимида 22222222-сон
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этишда Р.Шдан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи тўлови
ундирилсин.
Тарафларнинг вояга етмаган 2022 йилда туғилган Р М исмли фарзанди
Р.Ода қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор
протест келтиришга хақлидирлар.
Раислик этувчи,
Аслига туғри
Р.Н.Сапаров
Ҳал қилув қарори устидан шикоят ва протест келиб тушмаган, қонуний
кучга 2024 йил 26 апрелда кирган.
Суд раиси
Р.Н.Сапаров