← Назад
Решение #1277747 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | 4 | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article |
Текст решения
10 721 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил июнь ойининг 5 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи Одил Юлдошбоевич Эгамбердиев,
судья ѐрдамчиси А.Пирмаматовнинг котиблигида, жавобгарнинг
иштирокида, даъвогар Холматова Нигора Амангелдиеванинг жавобгар
Холматов Нуруддин Тошпўлатовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1303-2401/4493-сонли фуқаролик ишини
кўриб чиқиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар Н.Холматова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар Н.Холматов билан ўрталарида Зомин туман ФҲДЁ бўлими
томонидан далолатнома ѐзувига 2011 йил 22 февралда 157-сон билан қайд
қилинган никоҳдан ажратишни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар Н.Холматова даъво
талабини қўллаб-қувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан
2011 йил 22 февралда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини,
биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан
турмушлари бошида яхши яшаганлигини, бироқ кейинчалик ўрталарида
оилавий келишмовчиликлар келиб чиққанлигини, жавобгар оиласини моддий
томондан
таъминламаслигини,
жавобгар
билан
ўзаро
оилавий
келишмовчиликлар сабабли 2015 йил сентябрь ойидан буѐн бирга
яшамаѐтганлигини, муддам суд томонидан никоҳдан ажартиш ҳақидаги даъво
аризаси рад қилинганлигини, эндиликда жавобгар билан оилани тиклашнинг
имкони йўқлигини баѐн қилиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради.
Даъвогар Н.Холматова судга ариза тақдим қилиб, унда мазкур
фуқаролик ишини унинг иштирокисиз кўриш ҳақида мурожаат қилганлиги
сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси
220-моддасининг 4-қисмига асосан мазкур фуқаролик ишини даъвогарнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Н.Холматов даъво талабини тан
олиб, ўзининг тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан билан
2011 йил 22 февралда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини,
биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан
турмушлари бошида яхши яшаганлигини, бироқ кейинчалик ўрталарида
жанжаллар сабабли даъвогар билан никоҳдан ажрашишга қарор
қилишганликларини, даъвогар билан 2015 йил сентябрь ойидан буѐн
биргаликда яшамаѐтганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган
муҳлатда улар ярашмаганлигини, даъвогар билан ўрталарида умумий молмулк бўйича низо йўқлигини, ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари
тугаганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини баѐн қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган Раимқулов Амангелди даъво
талабини қувватлаб ўзининг кўрсатувида даъвогар Н.Холматова қизи
эканлигини, қизи Н.Холматова билан жавобгар куѐви Н.Холматов 2011 йил
22 февралда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, қизи турмушининг бошида
жавобгар билан яхши яшаганлигини, кейинчалик оилавий жанжаллар сабабли
2015 йил сентябрь ойидан буѐн биргаликда яшамаѐтганлигини, суд томонидан
ярашиш учун берилган муҳлатда улар ярашмаганлигини, ўрталарида болалар
тарбияси, таъминоти, умумий мол-мулк бўйича низо йўқлигини, жавобгар
Н.Холматов билан ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини,
уларнинг оиласини тиклаш ѐки сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини баѐн
қилди.
Суд жавобгарнинг тушунтиришини тинглаб, гувоҳнинг курсатувини
эшитиб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, тарафлар Н.Холматова ва Н.Холматовлар 2011 йил
22 февралда қонуний никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Зомин туман ФХДЁ
бўлимида 157-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2010 йил
28 сентябрда туғилган Тошпўлатов Фазлиддин Нуриддин ўғли исмли
фарзанди бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2015 йил
сентябрь ойидан буѐн алоҳида-алоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан
умумий рўзғор юритмайдилар.
Вояга етмаган фарзанд даъвогар Н.Холматованинг тарбиясида.
Тарафлар ўртасида болалар тарбияси, таъминоти, умумий мол-мулк
бўйича низо мавжуд эмас.
Суднинг 2023 йил 5 декабрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш
муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини
кўрмаган.
Зомин туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 5 июндаги
04-263-сонли хулосасига кўра, тарафларнинг ҳар иккаласи билан суҳбат
ўтказилганлиги, тарафларга суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда
ярашмаганлиги, ярашиш чораларини кўрмаганлиги, улар никоҳдан
ажрашишга рози эканлиги, тарафлар 2018 йил июль ойидан буѐн биргаликда
яшамаѐтганлиги, ўтган давр мобайнида тарафларни яраштириш имкони
бўлмаганлиги, оилавий қадриятларни мустахкамлаш комиссиялари, маҳалла
фаоллари, хожи ота ва хожи оналарнинг фикрларини тинглаб, мазкур оилани
тиклаш имкони мавжуд эмас деган хулосага келинганлиги маълум қилинган.
Зомин тумани “Оби-Ҳаѐт” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиясининг йиғилиш баѐнига кўра тарафларни яраштириш чораларига
қарамасдан ярашмаганлиги, комиссия аъзолари ва маҳалла фаоллари
томонидан уларни яраштириш учун бир неча маротаба ҳаракат қилинганлиги,
бироқ тарафлар оиласини тиклаш учун ҳаракат қилмаганлиги, оилани тиклаш
имкони бўлмаганлиги маълум қилинган.
Сирдарѐ вилояти Янгиер шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимининг
2024 йил 7 июндаги 01-01/117-сонли хулосасига кўра, даъвогар билан
боғланиш
имкони
бўлмаганлиги
сабабли,
унинг
отаси
билан
суҳбатлашилганида, қизи никоҳдан ажрашишни истаѐтганлиги, унинг
оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини билдирганлиги, оилавий
қадриятларни мустахкамлаш комиссиялари мазкур оилани яраштириш учун
ишлар олиб борилаѐтганлиги маълум қилинган.
Сирдарѐ вилояти Янгиер шаҳар “Маърифат” МФЙ оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг йиғилиш баѐнига кўра
тарафларни яраштириш чораларига қарамасдан ярашмаганлиги, жавобгар
Н.Холматов спиртли ичимликка ружу қўйганлиги сабабли тарафлар ўртасида
келишмовчилик келиб чиқиб, даъвогар Н.Холматова уйига кетиб қолганлиги,
улар 2018 йилдан буѐн бирга яшамаслиги, маҳалла томонидан уларни
яраштириш учун бир неча маротаба ҳаракат қилинганлиги, бироқ оилани
тиклаш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар
суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан
ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги қарорининг
16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Даъвогар даъвосида оиласи барбод бўлганлиги, ярашиш муддатида
ярашмаганлигини, ярашиш учун улар ҳаракат қилмаганлигини, маҳалла ҳам
яраштира
олмаганлигини,
жавобгар
оиласининг
ҳолидан
хабар
олмаганлигини, оилани тиклашнинг имконияти йўқлигини улар қарийиб 7
йилдан буѐн биргаликда яшамаѐтганлигини билдириб, никоҳдан ажратишни
сўраган. Суд жараѐнида даъвогарнинг отаси А.Раимқулов ҳам даъвони
қуватлаб, қизининг оиласини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини
билдирганлигини, жавобгар ҳам даъвони тан олиб, оиласини тиклаш имкони
қолмаганлигини, ўтган давр мобайнида оиласини сақлаб қолиш учун ҳаракат
қилмагналигини уларни яраштириш имконияти йўқлигини баѐн қилиб,
никоҳдан ажратиш сўрамоқда.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий
муносабатларни тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида
бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, ўтган етти йил вақт
мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини
кўришмаганлиги, суд томонидан берилган муҳлатда ярашмаганлиги,
тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа
бермаганлигини, тарафларнинг оилани тиклашга қаршилигини, тарафларга
оиласини тиклаш учун берилган ярашиш муҳлатида ҳам тарфлар томонидан
оиласини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмаганлигини, тарафлар 2018 йилдан
буѐн яшамаѐтганлигини, тарафлар ўртасида мол-мулк билан боғлиқ низо
йўқлигини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти
йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни
никоҳдан ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига мувофиқ,
никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан
ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ѐхуд унинг хоҳишига
биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаѐтганда
унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра,
никоҳ суд қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда
бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача
(эр-хотиннинг биридан ѐки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, оиланинг
барбод бўлишида тарафларнинг айбини, тарафларнинг никоҳдан ажратишни
талаб қилаѐтганлигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратишда жавобгар
Н.Холматовдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида
давлат божи ундиришни, даъвогар Н.Холматова она бўлганлигини, вояга
етмаган фарзанд унинг қаромоғида эканлигини инобатга олишни лозим деб
топади.
Юқорида баѐн қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар Холматова Нигора Амангелдиеванинг жавобгар Холматов
Нуруддин Тошпўлатовичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Холматов Нуруддин Тошпўлатович ва Холматова Нигора Амангелдиева
ўртасида 2011 йил 22 февралда Зомин туман ФХДЁ бўлимида 157-сон билан
қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда жавобгар
Холматов Нуруддин Тошпўлатовичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар,
шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал
этилган шахслар бир ой ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида
кўрилган иш бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
О.Эгамбердиев