Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1304-2302/3773 Дата решения 05.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди Судья Иноятов Ботир Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кузиева Гулноза Бегалиевна Ответчик / Подсудимый Жумабоев Иляс Казакбаевич
Source ID 66878d52b6bf6f28996e5fe3 Claim ID 4880500 PDF Hash 6212f1ef56b25ddc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодекси 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 6 854 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил июнь ойининг 05 куни, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА режимида, Судья Иноятов Ботир Рахматович раислигида, судья ёрдамчиси А.Худоёровнинг котиблигида, даъвогар Кузиева Гулноза Бегалиевна ва жавобгар Жумабоев Иляс Казакбаевич иштирокида, даъвогар Кузиева Гулноза Бегалиевнанинг жавобгар Жумабоев Иляс Казакбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси аризаси бўйича 2-1304-2302/3773-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни Казакбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган. Даъвогар Кузиева Гулноза Бегалиевна, суд муҳокамасидаги тушунтиришида, даъво аризани қувватлаб, жавобгар Жумабоев Иляс Казакбаевич билан 24.12.2018 йилда Жиззах вилояти Бахмал туман ФХДЁ бўлимининг 1719-сонли далолатнома ёзуви асосида қонуний никоҳдан ўтганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушидан бир нафар, 12.12.2019 йилда Казакбаев Акбараили Иляс ўғли исмли фарзанди туғилганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, маҳалла томонидан бир неча маротаба уларни яраштиришга қаратилган ҳаракатлар имконсиз бўлганлигини, муқаддам фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 23.03.2023 йилдаги қарори билан даъво аризаси рад этилганлигини, шу суднинг 22.11.2023 йилдаги ҳамда 25.03.2024 йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиши учун берилган жами 6 (олти) ой муҳлат давомида ҳам ярашмаганликларини, ўрталарида мол-мулк низоси йўқлигини, оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб, никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар Жумабоев Иляс Казакбаевич, суд муҳокамасидаги тушунтиришида, даъво аризани тан олиб, даъвогар билан 24.12.2018 йилда Жиззах вилояти Бахмал туман ФХДЁ бўлимининг 1719-сонли далолатнома ёзуви асосида қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушидан бир нафар, 12.12.2019 йилда Казакбаев Акбараили Иляс ўғли исмли фарзанди туғилганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиши учун берилган муҳлатлар давомида ҳам ярашмаганликларини билдириб, никохдан ажратишни сўради. Гувоҳ Арнасой туман Бобур МФЙ хотин-қизлар фаоли Б.Эшанқулова, суд муҳокамасидаги тушунтиришида, тарафларни бир неча бор яраштириш чораларини кўрганлигини, даъвогар хозирги кунда бошқа фуқаро билан оила қуриб яшаётганлигини, тарафлар ярашиштиришни имкони бўлмаганлигини билдирди. ҳужжатларни ҳар томонлама тўлиқ ва объектив ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарни даъво аризасини қаноатлантириш лозим деган хулосага келди. Аниқланишича, тарафлар 24.12.2018 йилда Жиззах вилояти Бахмал туман ФХДЁ бўлимининг 1719-сонли далолатнома ёзуви асосида қонуний никоҳдан ўтган, биргаликдаги турмуш давомида бир нафар фарзанд туғилган, тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2021 йил октябрь ойидан буён эр-хотин сифатида бирга яшамайди. Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 23.03.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига биноан, даъвогар Кузиева Гулноза Бегалиевнанинг жавобгар Жумабоев Иляс Казакбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 22.11.2023 йилдаги ҳамда 25.03.2024 йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиши учун жами 6 (олти) ой муҳлат берилган. Арнасой туман Бобур маҳалла фуқаролар йиғини томонидан расмийлаштирилган 15.11.2022 йил ва 01.06.2024 йилдаги Оилавий кадирятларни мустахкамлаш комиссиясининг йиғилиш баённомасида, фуқаролар Кузиева Гулноза Бегалиевна ва Жумабоев Иляс Казакбаевичнинг оиласини бир неча бор яраштириш масаласи кўрилганлиги, тарафлар ярашмаганлиги, тарафлар ярашиш чораларини кўрмаганлиги, 2021 йил октябрдан буён бирга яшамаслиги, даъвогар хозирги кунда бошқа шахс билан оила қуриб яшаб келаётганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси 41-моддасида, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашларига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори 16-банди 1-хатбошисида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги тушунтирилган. Тарафлар умумий рўзғор асосида 2021 йил октябрь ойидан буён бирга яшамайди. Суд томонидан берилган ярашиш муддатлари давомида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан яраштириш чоралари кўрилган бўлсада, тарафларни ўзлари ярашиш чораларини кўрмаган ҳамда ярашмаган. Жавобгар Жумабоев Иляс Казакбаевич никоҳдан ажрашишга рози эканлиги ҳақида тушунтириришида билдириб ўтди. Тарафлар ўртасида умумий мол-мулк низоси мавжуд эмас. Қайд этилган ҳолатлар асосида мазкур оила батамом бузилганлиги боис оилани сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланганлигини инобатга олиб, суд, даъво аризани қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божини муҳокама қилиб, тарафлар қонуний никоҳларидан ажратилиши сабабли, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, даъвогар ва жавобгардан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 85.000 сўм ундиришни мақсадга мувофиқ деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 249-253-моддалари тартибида, суд Даъвогар Кузиева Гулноза Бегалиевнанинг жавобгар Жумабоев Иляс Казакбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Кузиева Гулноза Бегалиевна ва Жумабоев Иляс Казакбаевич ўртасидаги 24.12.2018 йилда Жиззах вилояти Бахмал туман ФХДЁ бўлимининг 1719-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган қонуний никоҳларидан ажратилсин. Никоҳдан ажрашганлик тўғрисида гувоҳнома берилаётган вақтда даъвогар Кузиева Гулноза Бегалиевна ва жавобгар Жумабоев Иляс Казакбаевич ҳисобидан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Кузиева Гулноза Бегалиевнадан Олий суд депозит хисоб рақамига 85.000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар шу суд орқали Жиззах вилоят судига ҳал қилув қарори эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Б.Р.Иноятов