Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2303/13890 Дата решения 05.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди Судья Равшанов Хуршид Сагдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Марахимов Музаффар Абдусаттарович Ответчик / Подсудимый Марахимова Мадина Сайфидиновна
Source ID 6688118db6bf6f28996e5ff0 Claim ID 4872811 PDF Hash 6be269281345e441... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 6 877 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 05 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят Охангарон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи: судья, Х.С.Равшанов Судья ёрдамчиси Н.Мақсудованинг котибалигида, даъвогар Ф.И.Онинг жавобгар Ф.И.Ога нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1107-2303/13890-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ф.И.О судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Ф.И.О билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ф.И.О ўз тушунтиришида даъво аризадаги талабларни тўлиқ қувватлаб, жавобгар Ф.И.О билан 17.09.2008 йилда Охангарон туман ФҲДЁ бўлими томонидан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан икки нафар фарзанди 27.08.2008 йилдан туғилган Ф.И.О ҳамда 07.04.2011 йилдан туғилган Ф.И.О исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан дастлаб яхши яшаб келганлигини, кейинчалик ўзаро келишмовчилк кўпайиб кетганлигини, жавобгар тез-тез онасига кетадиган одат чиқарганлигини, охирги жанжаллар бўлганидан сўнг икки нафар фарзандларини олиб чиқиб кетганлигини, ўзига тегишли бўлган ҳамма нарсаларни олиб чиқиб кетганлигини, 2017 йил сентябрь ойидан бошлаб бир оила бўлиб яшамаётганлигини, шу вақтдан бошлаб эрхотинлик муносабатлари ҳам тугатилганлигини, хозирги кунда бошқа аёл билан диний расм русумлар асосида яшаб келаётганлигини, ярашиш учун берилган муддатларда ҳам ярашиб кетмаганлиги билдириб суддан даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Ф.И.О ўз тушунтиришида даъво талабларини тан олмаслигини, никоҳдан ажралишга норози эканлигини, даъвогар уй олиб бергандан сўнг ажралишга рози эканлигини, 2017 йил ноябрь ойидан бошлаб бир оила бўлиб яшамаётганлигини, оилани тиклаш нияти йўқлигини, 2022 йилдан харакат қилиб кўрганлигини аммо фойдаси бўлмаганлигини, ярашиш учун берилган муддатда ярашмаганлигини билдириб кейинги судга иштирок этмаганлиги учун суд унинг иштирокисиз ЎзР ФПКнинг 220моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогарнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб ва мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар Ф.И.О ва Ф.И.Онинг никоҳлари 17.09.2008 йилда Тошкент вилоят Охангарон туман ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилган бўлиб, никоҳ тузиш далолатномаларини қайд қилиш дафтарида 30-сонли ёзув киритилган. Тарафларнинг турмушидан икки нафар 27.08.2008 йилдан туғилган Ф.И.О ҳамда 07.04.2011 йилдан туғилган Ф.И.О исмли фарзандлари бор. Ўзаро келишмовчиликлар натижасида тарафлар 2017 йил ноябрь ойидандан буён бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган, умумий рўзғор юритмайдилар. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат–ишонч, бир–бирини тушуниш ва меҳр– муҳаббат туйғуларини йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар 2017 йилдан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги эр–хотинлик муносабатлари тугатилган. Ишдаги мавжуд хужжатларга кўра, суд томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Шунингдек, тарафлардан даъвогарнинг хозирги кунда бошқа оиласи борлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан тарафларга ярашиш учун олти ойлик муҳлат тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар, оилани тиклашга тарафлар қаршилигини билдирган. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имкони қолмаган, деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41–моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари 2017 йилдан тугатилганлиги, улар бир оила бўлиб яшамаётганлиги, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги, тарафлар оилани тиклашга ҳаракат қилмаганлигини, МФЙ томонидан тарафларни яраштириш имкони йўқлиги ҳақидаги хулосасини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолиш имконияти йўқ, деган хулосага келади ва даъво талабларини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Бундай ҳолатларда суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, даъвогар Ф.И.Онинг жавобгар Ф.И.О ўртасида Тошкент вилояти Охангарон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 17.09.2008 йилдаги 30-сон билан далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни, даъвогар Ф.И.Одан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баровар миқдорида давлат божи ундиришни, икки нафар вояга етмаган фарзандини жавобгарнинг қарамоғида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249–253–моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Ф.И.Онинг жавобгар Ф.И.Ога нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш қаноатлантирилсин. Даъвогар Ф.И.Онинг жавобгар Ф.И.О ўртасида 17.09.2008 йилдаги Тошкент вилояти Охангарон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 30-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсинлар. Тарафларнинг ўзаро турмушидан туғилган 27.08.2008 йилдан туғилган Ф.И.О ҳамда 07.04.2011 йилдан туғилган Ф.И.О исмли фарзанди жавобгар Ф.И.Онинг қарамоғида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома берилаётганда даъвогар Ф.И.Одан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья (имзо) Х.С.Равшанов Нусхаси аслига тўғри, Судья ___________