Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1601-2301/27431 Дата решения 05.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Судья Хамдамов Улуғбек Собиржанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исақов Боқижон Абдуллажон ўғли Ответчик / Подсудимый Абдуллаева Манзура Одил қизи
Source ID 66b45683ebdff30804cdcfe4 Claim ID 4889380 PDF Hash 7bc4dc9a705f8e97... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодекси 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
олда Оила кодексининг 45-моддаси олда Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 4 696 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 05 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи - фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси У.С.Хамдамов, судья ёрдамчиси Х.Фазлиддиновнинг котиблигида, даъвогар - Исақов Боқижон Абдуллажон ўғлининг жавобгар - Абдуллаева Манзура Одил қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги № 2-1601-2301/27431-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар (бундан буён матнда даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – Абдуллаева Манзура Одил қизи (бундан буён матнда жавобгар) билан ўрталаридаги никоҳларидан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Исақов Боқижон Абдуллажон ўғли ўзининг суддаги тушунтиришида даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан 26.09.2017 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушларидан икки нафар фарзандли бўлишганлигини, турмушларидан бошидан яхши яшашмаганлигини, ўзаро характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлиги, бунинг натижасида турли хил низолар ва келишмовчиликлар келиб чиқаверганлиги, МФЙ вакиллари ҳам оилаларини яраштириш чоралари кўрилганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини, жавобгар унга нисбатан хиёнат қилгани, жавобгар билан яшаш истаги ёқлигини билдириб, даъвосини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисида ўз тушунтиришида даъвога эътирози йўқлигини ишни қонуний хал этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга хаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. 26.09.2017 йил куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган бўлиб, биргаликдаги турмушларидан икки нафар 15.10.2018 йилда туғилган Абдуллажанова Оишахон Боқижон қизи ва 30.03.2021 йилда туғилган Абдуллажанова Оминахон Боқижон қизи исмли фарзандли бўлишган. Ўзаро келишмовчиликлар сабабли узоқ муддатдан бери доимий яшамайдилар. Оилавий муносабатлари кўрсатилган вақтдан узилиб бўлган. Даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги қўйган талаби дастлаб суд томонидан кўрилиб, уларга ярашиб кетишлари учун 3 ой муҳлат берилган. Берилган муҳлат давомида тарафлар ярашиб олишмаган, қолаверса берилган муҳлат давомида улар томонидан оилани тиклаш учун ҳаракат қилинганлиги ҳақида далиллар судга тақдим этилмади. Бундай ҳолатда суд, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар қайта тиклашнинг имкони қолмаган деб ҳисоблайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 41-моддасида, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади деб кўрсатилганлигидан, муҳокама қилинган ишда ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари узилганига узоқ муддат бўлганлиги, улар суд томонидан берилган муҳлатда ҳам ярашиб кетишмаганлиги ҳамда оилани сақлаб қолиш чорасини кўришмаганлиги боис, келтирилган даъвони қаноатлантириш ҳақида хулосага келади. Шунингдек, суд, иш бўйича тўланган суд ҳаражатларини инобатга олган ҳолда Оила кодексининг 45-моддаси тартибида давлат(ФХДЁ органи) фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида қўшимча давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138,220, 249-253-моддаларига қўлланиб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар - Исақов Боқижон Абдуллажон ўғли нинг жавобгар – Абдуллаева Манзура Одил қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъвоси қаноатлантирилсин. Исақов Боқижон Абдуллажон ўғли ва Абдуллаева Манзура Одил қизи ўрталарида 26.09.2017 йилда № 909-сонли далолатнома ёзуви билан Наманган тумани ФХДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Исақов Боқижон Абдуллажон ўғлининг ҳисобидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Абдуллаева Манзура Одил қизидан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судига апелляция хақлидир. тартибида, шикоят, прокурор протест келтиришга У.С.Хамдамов