← Назад
Решение #1277754 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 245 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 05 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ
туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар ХХХХХХХХ Шахноза Ботировнанинг жавобгар ББББББББББ
Максуд Бозорбоевичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-14062302/7594-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Ш.ХХХХХХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар М.ББББББББББ билан ўрталарида Каттақўрғон туман ФҲДЁ
бўлими томонидан 2018 йил 04 июлдаги 865-сон далолатнома ёзуви билан
қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ш.ХХХХХХХХ даъво талабини қувватлаб,
жавобгар М.ББББББББББ билан 2017 йилда шаръий никоҳ асосида турмушга
чиққанлигини, қонуний никоҳдан 2018 йил 04 июлда ўтганлигини, ўзаро
турмушлари давридан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар
билан турмушлари бошларида бироз вақт яхши яшаганлигини, кейинчалик
жавобгар билан ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини,
жавобгар оиласини моддий томондан таъминламаслигини, бирор жойда
ишламаслигини, ўзларини яшаш жойлари ҳам йўқлигини, жавобгар оиласини
моддий аҳволини таъминлай олмаслигини, шунан ўрталарида жанжаллар
чиққишлигини, 2019 йилда ота-онасини уйида яшаб келаётганлигини,
жавобгар Россия давлатига кеткунига қадар келиб, кетиб юрганлигини,
2022 йил ноябрь ойидан буён бирга умуман хабар олмаслигини, бир нафар
фарзандини ўзи моддий томондан таъминлаб келаётганлигини, суд томонидан
ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, уларни оиласи
тамомила барбод бўлганлигини, уларнинг оиласини тиклашнинг имкони
йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, фуқаролик ишини жавобгар М.ББББББББББнинг Россия
федерациясида яшаш жойи номаълумлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг
164-моддасига асосан кўрилганлигини қайд этишни лозим топди.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик ишида
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга
тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар
Ш.ХХХХХХХХ ва жавобгар М.ББББББББББлар ўрталаридаги никоҳ
Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2018 йил 04 июлдаги 865-сон
далолатнома ёзуви билан қайд этилган.
Тарафларнинг ўртасида 2018 йил 23 июлда туғилган ББББББББББа
Бегойим Максуд қизи исмли фарзанди бор.
Пайариқ туман “Алиобод” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
2024 йил 04 июндаги далолатномасида, тарафлар 2017 йил июль ойида
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар
фарзанди борлигини, 2019 йилда фуқаро Ш.ХХХХХХХХни турмуш ўртоғи
ҳайдаб юборганлигини, шундан буён бир нафар фарзанди билан ота-онасини
уйида яшаб келаётганлигини, фуқаро М.ББББББББББ хотини ва фарзандидан
хабар олмасдан Россия давлатига кетганлигини маълум қилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Ш.ХХХХХХХХ билан
жавобгар М.ББББББББББлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли
муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2022 йил ноябрь ойидан буён
бирга яшамаслиги, даъвогар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, жавобгар
оиласини моддий томондан таъминламаслигини, тарафлар оиласини тиклашга
ҳаракат қилмаганлиги суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам
ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти
йўқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар
ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги,
тарафлар 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд
томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти
бўлмаганлиги, даъвогар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини,
келгусида даъвогар Ш.ХХХХХХХХ билан жавобгар М.ББББББББББларни
яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни
никоҳдан ажратишни лозим топди.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги
фарзандининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро
келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим
деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб
кўрсатилган.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, жавобгар
М.ББББББББББдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
бараварида давлат божи ундиришни лозим топди.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249, 253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогар
ХХХХХХХХ
Шахноза
Ботировнанинг
жавобгар
ББББББББББ Максуд Бозорбоевичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги
даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХХХХХХ Шахноза Ботировна ва жавобгар ББББББББББ
Максуд Бозорбоевичлар ўртасидаги Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2018 йил 04 июлдаги 865-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратилсин.
Жавобгар ББББББББББ Максуд Бозорбоевичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Раислик этувчи :
Н.К.Хужакулов