Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2301/6934 Дата решения 05.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди Судья Зайниева Соҳиба Садриддиновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бахрамов Зарифжон Зафаржон ўғли Ответчик / Подсудимый Анварова Камола Равшан қизи
Source ID 6687f4b0b6bf6f28996e5fed Claim ID 4854308 PDF Hash 6a1165546ea01cc7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 446 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил июнь ойининг “05” куни фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Зайниеванинг раислигида, cудья ёрдамчиси О.Рахматовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХларнинг иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги 2-1101-2301/6934-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, суддан жавобгар билан ўзининг ўртасидаги Тошкент тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 15 декабрда 2-1109-20-01522-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини қувватлаб, аризадаги важларини тасдиқлаб, ўз тушунтиришида жавобгар ХХХ билан 2020 йил 15 декабрда қонуний никоҳни расмийлаштиришганлигини, турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар натижасида 2021 йилдан буён бир оила бўлиб яшамаётганлигини, никоҳларининг дастлабки даврида яхши яшаганлигини, лекин кейинчалик жавобгарнинг оилага муносабати ўзгарганлигини, жавобгар билан дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, маҳалла яраштирув комиссиясида олиб борилган суҳбатлар ҳам самарасиз бўлганлигини билдириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво аризани тан олмасдан, даъвогар билан никоҳдан ажрашмаслигини билдириб, суддан даъво аризани рад этишни сўради. Суд мажлисида гувоҳ ХХХ ўз кўрсатмасида “Сағбон” м.ф.й. Хотинқизлар фаоли эканлигини, ХХХларнинг оила-никоҳ масаласи маҳаллада кўриб чиқилганлигини, тарафлар 2021 йил февралдан бир оила бўлиб яшамаётганлигини, тарафларни яраштириш учун маҳалла идорасида бир неча маротаба суҳбатлар ўтказилганлигини, даъвогар ХХХ оиласини тикламаслигини билдирганлиги сабабли оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини баён этди. Суд мажлисида гувоҳ ХХХ ўз кўрсатмасида жавобгар ХХХнинг онаси эканлигини, даъвогар-куёви ва жавобгар-қизига оила муқаддаслигини тушунтирганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлмаганлигини, ажрашишга жиддий сабаб йўқлигини, қизи ва куёви ўзаро келишиб оиласини тиклашини хоҳлашлигини баён этди. Суд мажлисида гувоҳ М.ХХХа ўз кўрсатмасида даъвогар ХХХнинг онаси эканлигини, тарафларни яраштиришга ҳаракат қилганлигини, жавобгар унинг уйида бор-йўғи уч ой яшаганлигини, кейин то 2021 йил февралга қадар уч маротоба аразлаб ота уйига бориб-келиб юрганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли жавобгар 2021 йил февралда уйидан чиқиб кетганлигини, ўғлининг оилавий ҳаётига аралашмаслигини, ўғли ўзи хоҳласа жавобгар билан бир оила бўлиб яшашига эътирози йўқлигини, даъвогар-ўғли фарзандининг тарбияси ва таъминотидан ҳеч қачон бўйин товламаганлигини, алимент тўлаб келаётганлигини баён этди. Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Суд ҳужжатларига кўра, даъвогар ХХХ билан жавобгар ХХХ 2020 йил 15 декабрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи Тошкент тумани ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар: 2021 йил 01 ноябрда туғилган ХХХ исмли фарзандлари бор. Юзага келган оилавий келишмовчиликлар муносабати билан тарафлар 2021 йил февралдан буён алоҳида яшаб келишади ва шу вақтдан эътиборан улар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари тугатилган. Суд жавобгар ХХХнинг никоҳдан ажрашмаслиги, оиласини тиклашга ҳаракат қилаётганлиги ҳақидаги важлари билан қуйидагиларга кўра келишмайди. Хусусан, тарафларнинг никоҳдан ажратиш масаласи илгари ҳам суд муҳокамасининг предмети бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2023 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Суднинг бундай хулосага келишига жавобгар ХХХнинг оилавий муносабатларини тиклашга ҳаракат қилаётганлиги асос бўлган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2023 йил 07 ноябрдаги ажрими билан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб олишлари учун 6 (олти) ойлик муҳлат тайинланган, лекин оила тикланмаган, тарафлар ярашмаган. Шу билан бирга, тарафлар, жумладан жавобгарнинг ўзи ҳам ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлатлар бирон бир ижобий натижа бермаган ва оилани сақлаб қолиш ҳаракатлари амалга оширилмаган. Аниқланишича, даъвогарнинг никоҳдан ажрашиш ҳақидаги қарори қатъий бўлиб, унинг жавобгарга нисбатан ўзаро ҳурмати йўқолган. Тарафлар ўртасидаги меҳр-оқибат кўтарилган. Мазкур ҳолатлар “Сағбон” маҳалла фуқаролар йиғинининг далолатномалари билан тасдиқланади. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб суд тарафлар бундан буён биргаликда яшай олмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг 1-хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Суд мазкур ҳолатда тарафларнинг бундан кейин биргаликда эр-хотин бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ ҳамда оила бутунлай барбод бўлган деган хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Шунингдек, суд тарафларнинг вояга етмаган фарзандларини жавобгарнинг қарамоғида қолдиришни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида белгилаб, белгиланган давлат божини даъвогардан давлат фойдасига ундиришни, жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ ва жавобгар ХХХ Тошкент тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 15 декабрда 2-1109-20-01522-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Тарафларнинг 2021 йил 01 ноябрда туғилган ХХХ исмли фарзандлари жавобгар ХХХнинг қарамоғида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогар ХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўрилмаган ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят берилиши ёхуд протест келтирилиши мумкин. Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан сўнг бир йил ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья: Нусхаси аслига тўғри:_________ (имзо) С.Зайниева