Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2305/15453 Дата решения 05.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Исмаилов Нозимжон Рустамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Султонова Нафиса Абдулвохид қизи Ответчик / Подсудимый Алибоев Марғубилло Насирулла ўғли
Source ID 67a5d031ee3ec578cdc680e8 Claim ID 4785945 PDF Hash 59be48a15327d1cb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 1 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
аролик процессуал кодексининг 141-моддаси аролик процессуал кодекси 141 code_article
Текст решения 5 223 символов
2024 йил 05 июнь куни Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья Н.Р.Исмаилов судья ёрдамчиси С.Кийиковнинг котиблигида, даъвогар Султнова Нафиса Абдулвохид қизининг жавобгар Алибоев Марғубилло Насирулло ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-16032305/15453-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Султнова Нафиса Абдулвохид қизи жавобгар Алибоев Марғубилло Насирулло ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Султнова Нафиса Абдулвохид қизи даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 14.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, турмуш ўртоғи билан дастлаб бироз вақт тинч яшаганлигини, 2021 йилдан буён ўзаро келишмовчилик сабабли бирга яшамаётганлигини, муаддам ушбу мазмундаги ариза билан судга мурожаат қилгалигини, бироқ ариза рад қилинганлигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини билдариб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Алибоев Марғубилло Насирулло ўғли суд мажлисида даъво аризага қисман тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даьвогар билан 14.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, турмуш ўртоғи билан дастлаб бироз вақт тинч яшаганлигини, 2021 йилдан буён ўзаро келишмовчилик сабабли бирга яшамаётганлигини, никоҳдан ажратишга ўз розилигини билдириб, никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Султнова Нафиса Абдулвохид қизи ва жавобгар Алибоев Марғубилло Насирулло ўғли 14.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлар ва бу ҳақда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1612-20-00864сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги рўзғор юритмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14-бандига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишга асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 1-моддаси 2қисми мазмунига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эрхотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиб олишлари учун уч ойлик муҳлат тайинланган эди. Шу билан бирга, суд томонидан тарафларнинг яшаш манзили бўйича туман ҳокимиятлари эрхотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун хабардор қилинган. Бироқ, тарафлар ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирор бир ижобий натижа бермаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафларнинг бирга яшашга истаклари йўқлиги, тарафлар ўртасидаги меҳр-оқибат, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва ишонч каби ҳис-туйғулар йўқолганлиги, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ бутунлай барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 141-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси 06.01.2020 йилдаги «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249 – 253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Султнова Нафиса Абдулвохид қизининг жавобгар Алибоев Марғубилло Насирулло ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Султнова Нафиса Абдулвохид қизи ва Алибоев Марғубилло Насирулло ўғли ўрталаридаги 14.08.2020 йилда Наманган вилоят, Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2-1612-20-00864-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Алибоев Марғубилло Насирулло ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Султнова Нафиса Абдулвохид қизидан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Н.Р.Исмаилов