← Назад
Решение #1277758 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 451 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 05 куни фуқаролик ишлари бўйича Бўстон
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафлардан
даъвогар Д.Жўраевни иштирокида, даъвогар Жўраев Достонбек Мухиддин
ўғлининг жавобгар Жўраева (Қўчқарова) Иродахон Икромжон қизига
нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган
2-1703-2301/8747-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Жўраев Достонбек Мухиддин ўғли судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар Жўраева (Қўчқарова) Иродахон Икромжон
қизи билан 2022 йил 11 августда Бўстон туман ФҲДЁ бўлимида 2-1705-2200244-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Жўраев Достонбек Мухиддин ўғли даъвони
қувватлаб, жавобгар билан 2023 йил сентябрь ойида қонуний никоҳдан ўтиб
оила қурганини, биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли
бўлишмаганлигини, дастлаб турмушлари яхши кечганлигини, кейинчалик
оилавий жанжаллар ва келишмовчиликлар юзага келганлигини, шуни
оқибатида 2023 йил сентябрь ойидан бери бирга яшамаётганлигини,
жавобгар билан оиласини тиклашга ҳаракат қилганлигини, бироқ у оилани
тиклашни ҳоҳламаганлигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низолар
мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи
тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Иш бўйича жавобгар Жўраева (Қўчқарова) Иродахон Икромжон қизи суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
бўлса-да, у суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаган, суд мажлисига
келмаслигининг узрли сабаблари борлиги ҳақида судга маълум қилмаган.
Ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни сўрамаган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси 3-қисмига кўра,
тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу
сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар жавобгарнинг
келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд
келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини
қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.
Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб суд, ишни жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди.
Аниқланишича, Жўраев Достонбек Мухиддин ўғли ва Жўраева
(Қўчқарова) Иродахон Икромжон қизи 2022 йил 11 августда Бўстон туман
ФҲДЁ бўлимида 2-1705-22-00244-сон далолатнома ёзувига асосан қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурганлар.
Биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли бўлишмаган.
Ўзаро келишмовчиликлар туфайли тарафлар 2023 йил сентябрь ойидан
буён алоҳида яшаб келишади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига асосан оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий,
ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида, агар, суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган.
Иш бўйича тўпланган хужжатлардан ва судда аниқланган
ҳолатлардан эр-хотиннинг никоҳдан ажратишлари учун жиддий сабаб ва
асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар
томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16–
банди иккинчи хатбошисида “Турмушда кечадиган вақтинчалик
келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб
чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар
иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини
давом эттиришни хохламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла
олмайди.
Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади”
деб кўрсатилган.
Даъвогарнинг даъво аризасида, шунингдек унинг суд мажлисида
берган тушунтиришларида келтириб ўтган важларни тарафларни
никоҳидан ажратиш учун жиддий важлар деб ҳисоблаб бўлмайди.
Эр-хотин ўртасида бўлиб ўтган айрим келишмовчиликлар,
даъвогарнинг никоҳ муносабатларини давом эттиришни ҳохламаслиги
унинг никоҳдан ажратиш учун асос бўлмаслигини, ўрталарида бир нафар
фарзанди борлигини никоҳдан ажратиш учун жиддий сабаблар ва асослар
мавжуд эмаслигини эътиборга олиб суд, даъвони рад қилишни лозим
топади.
Даъвогар томонидан судга мурожаат қилишда 680.000 сўм давлат божи
ва 34.000 сўм почта харажати тўлаганлиги инобатга олинсин.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Жўраев Достонбек Мухиддин ўғлининг жавобгар Жўраева
(Қўчқарова) Иродахон Икромжон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида
кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
А.Темиров