← Назад
Решение #1277760 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 386 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law |
Текст решения
7 437 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2022 йил июль ойининг 6 санасида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах
туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи: Зулфуқоров Муродбек Исмоилович,
судья
ёрдамчиси
А.Синдаровнинг
котиблигида,
адвокат
А.Абдуллаевнинг иштирокида даъвогар Улугбек Мирзаевич Муминовнинг
жавобгарлар Жасур Арслонович Игамқулов ва Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман
бўлимига
нисбатан
мулкни
рўйхатдан
чиқариш
ҳақидаги
2-1301-2201/6085-сонли фуқаролик ишини чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар У.Муминов жавобгарлар Ж.Игамқулов ва Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси
Ш.Рашидов туман бўлимига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, унда Ж.Игамқуловга тегишли бўлган “GM UZ DAMAS” русумли,
25 W 453 EA давлат белгили автомашинани рўйхатдан чиқариб беришни
сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар У.Муминов даъво талабини
қувватлаб, Ж.Игамқуловга тегишли “GM UZ DAMAS” русумли
автомашинасини 2021 йил 28 апрелдаги нотариал тасдиқланган олди-сотди
шартномасига асосан сотиб олганлигини, шундан буён автомашинага ўзи
эгалик
қилиб
келаётганлигини,
автомашинани
ўзининг
номига
расмийлаштириш учун маблағи етарли бўлмаганлиги сабабли давлат
рўйхатидан ўтказа олмаганлигини, жавобгар Ж.Игамқуловнинг банкдан
олган кредитини ундириш юзасидан суднинг қарори ижро учун мажбурий
ижро бюросига чиқарилганлиги сабабли Ж.Игамқуловнинг барча мулкларига
тақиқ қўйилганлигини, автомашинага қўйиилган тақиқни бекор қилиш
юзасидан мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлимига мурожаат
қилганлигини,
бироқ
автомашинага
қўйилган
тақиқни
бекор
қилмаганлигини, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини
тушунтирганлигини, ҳозирги кунда автомашинани ўзининг номига
расмийлаштириши
лозимлигини
баён
қилиб,
даъво
талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Ж.Игамқулов даъво талабини тан
олиб, ҳақиқатдан ҳам ўзига тегишли бўлган “GM UZ DAMAS” русумли,
25 W 453 EA давлат белгили автомашинани 2021 йил 28 апрелда нотариал
тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан У.Муминовга сотганлигини,
У.Муминов белгиланган вақтда автомашинани ўзининг номига давлат
рўйхатидан ўтказмаганлигини, банкдан ажратилган кредитни ўз вақтида
тўлай олмаганлиги сабабли суднинг қарорига асосан кредитни муддатидан
олдин ундириш белгиланганлигини, ҳозирги кунда ушбу кредитни тўлай
олмаслигини, шу сабабли автомашинани тақиқдан чиқариш учун имконияти
йўқлигини баён қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд мажлисининг вакти ва жойи ҳақида жавобгарлар Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси
Ш.Рашидов туман бўлими суд мажлисига келмаган, шунинг учун суд ишни
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси талабига асосан
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади.
Суд иш материаллари билан атрофлича танишиб чиқиб, тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1993 йил
16 апрелдаги “Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш
ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги
13-сонли қарорининг 2-банди талабига кўра, мулкни рўйхатдан чиқариш
тўғрисидаги даъволар мулк жойлашган жойдаги суднинг судловига
тегишлидир.
Мазкур қарорнинг 5-бандига кўра, мулкни рўйхатдан чиқариш
тўғрисидаги даъво мулкдор томонидан, шунингдек қарздорга тегишли
бўлмаган қонун ёки шартномага кўра мулкни эгаллаган шахс томонидан ҳам
қўзғатилиши мумкин.
Мазкур Пленум қарорининг 9-банди учинчи хатбошисига кўра,
мулкнинг даъвогарга тегишли эканлиги исботлашнинг қонунда белгиланган
муайян тартиби асосида тасдиқланиши лозим бўлса (Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 56-моддаси), суд фақат исботлашнинг йўл қўйилган
воситаларигагина эътибор бериши керак. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 109, 311, 733, 832-моддалари талабларига хилоф
равишда мулкнинг сотиб олиниши ҳолатлари гувоҳларнинг кўрсатувлари
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро
судининг 2022 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори билан Ш.Игамқулова ва
Ж.Игамқуловлардан солидар тартибда Ўзмиллийбанк АЖ Жиззах вилоят
филиали фойдасига 27.742.268 сўм кредит қарздорлиги, 18.900 сўм почта
харажати ва давлат фойдасига 1.109.691 сўм давлат божи ундириш
белгиланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори ижро учун мажбурий ижро бюроси
Ш.Рашидов туман бўлимига юборилган.
Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлимининг 2022 йил
28 февралдаги қарорларига асосан 2-1301-2204/112-02-сонли ва
2-1301-2204/112-04-сонли ижро ишлари қўзғатилиб, Ж.Игамқуловга тегишли
мулкларга тақиқ қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 386-моддаси 4-қисмига кўра,
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим
бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал
тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан
белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Жиззах шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
томонидан 2021 йил 28 апрелда тасдиқланган олди-сотди шартномасига
асосан Ж.Игамқулов ўзига тегишли бўлган “GM UZ DAMAS” русумли,
25 W 453 EA давлат белгили автомашинасини даъвогар У.Муминовга
60.000.000 сўмга сотган.
Бироқ ушбу олди-сотди шартномаси ИИВ ЙҲХдан рўйхатдан
ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддаси 1-қисми
талабига кўра, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш қарздорнинг
мол-мулкини хатлаш ва мажбурий реализация қилишдан иборатдир.
Бироқ ундирувни Ж.Игамқуловнинг “GM UZ DAMAS” русумли,
25 W 453 EA давлат белгили автомашинасига қаратиш юзасидан қарздорнинг
мол-мулкини хатлаш ва мажбурий реализация қилиш ҳаракатлари мавжуд
эмас.
Суд даъвогар У.Муминовнинг мулкни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги
даъво талабини муҳокама қилиб, Ж.Игамқуловнинг кредит қарздорлигини
ундириш ҳақидаги суд қарори чиқарилмасдан нотариал тасдиқланган олдисотди шартномасига асосан автомашинани У.Муминовга сотганлигини,
олди-сотди шартномаси тузилишида автомашинага тақиқ қўйилмаганлигини
инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, судга дастлаб даъво
тақдим қилинганда даъвогар У.Муминов томонидан тўланган 540.000 сўм
давлат божи ва 18.900 сўм почта харажатини жавобгар Ж.Игамқуловдан
ундириб беришни лозим деб топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддалари қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогарлар
Улугбек Мирзаевич Муминовнинг даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими томонидан Жасур
Арслонович Игамқуловга тегишли бўлган “GM UZ DAMAS” русумли,
25 W 453 EA давлат белгили автомашинага қўйилган тақиқ бекор қилинсин
ва ушбу автомашина Жасур Арслонович Игамқуловнинг қарздорлиги
қаратилиши мумкин бўлган мулклар рўйхатидан чиқарилсин.
Даъвогар Улугбек Мирзаевич Муминовнинг фойдасига жавобгар
Жасур Арслонович Игамқуловдан 558.900 (беш юз эллик саккиз минг тўққиз
юз) сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар,
шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал
этилган шахслар бир ой ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида
кўрилган иш бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Аслига тўғри:
имзо
М.И.Зулфуқоров