← Назад
Решение #1277762 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Текст решения
4 332 символов
АЖРИМ
2024 йил 17 апрель куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Ш.Э.Суванованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Устенованинг котиблигида, томонлардан даъвогарнинг
ишончли вакили О.Саидов, жавобгар «G’azalkent Maxsus Savdo» МЧЖ раҳбари
М.Кунишева иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг «Микрокредитбанк» АТБ
манфаатида жавобгар «G’azalkent Maxsus Savdo» МЧЖ ва қўшимча жавобгар
Кунишев Абдумажид Абдужалиловичларга нисбатан кредит қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1102-2208/5558сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида жавобгар
«G’azalkent Maxsus Savdo» МЧЖ ва қўшимча жавобгар Кунишев Абдумажид
Абдужалиловичларга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво ариза билан мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2023 йил
23 январдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг
«Микрокредитбанк» АТБ манфаатида жавобгар «G’azalkent Maxsus Savdo»
МЧЖ ва қўшимча жавобгар Кунишев Абдумажид Абдужалиловичларга
нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талаблари
қаноатлантирилиб, ундирув гаровдаги кўшимча жавобгар Кунишев Абдумажид
Абдужалиловичга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оқ-қовоқ
ҚФЙ, Тинчлик кўчаси 41 уй-жойга қаратилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар «G’azalkent Maxsus
Savdo» МЧЖ раҳбари М.Кунишева апелляция шикояти берган, шикоят кўриб
чиқилиб, Тошкет вилоят судининг 2023 йил 02 августдаги ажрими билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
«G’azalkent Maxsus Savdo» МЧЖ раҳбари М.Кунишева апелляция
инстанциясининг ажримидан норози бўлиб берган кассация шикояти 08.11.2023
йилда Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг ажрими билан фуқарорлик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро
судининг 2023 й ил 23 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилояти суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 августдаги ажрими
бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция суджига
юборилган.
Аниқланишича
гаровга
қуювчи
шахс
Кунишев
Абдумаджид
Абдужалялович 2010.01.2022 йилда вафот этган, бу ҳақда Тошкент вилояти
Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йил 12 январда 4-1108-2200039-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган.
47-моддасига кўра, низоли ёки суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳуқуқий муносабатда тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний
вакили чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта
ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талабдан воз кечиш, қарзнинг бошқа
шахсга ўтказилиши ва ҳ.к.) суд бу шахсларни уларнинг ҳуқуқий ворислари
билан алмаштиришга йўл қўяди.
Ҳуқуқий ворислик фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида амалга оширилиши мумкин. Ҳуқуқий вориснинг суд процессига
киришганлиги ҳақида ажрим чиқарилади.
Тараф ҳуқуқий ворис билан алмаштирилгандан сўнг суд процесси
алмаштириш амалга оширилган босқичдан давом эттирилади.
Ҳуқуқий ворис суд процессига киришгунига қадар амалга оширилган
барча ҳаракатлар ҳуқуқий ворисга ўрнини бўшатиб берган шахсга қай даражада
мажбурий бўлган бўлса, ҳуқуқий ворисга ҳам шу даражада мажбурийдир.
Ҳуқуқий ворис ишга доир барча материаллар билан танишишга ҳақли.
Суд бундай ҳолатда даъвогар вафот этганлиги сабабли, унинг
меросхўрларини, яъни Кунишева Мухаббат Юсуповна, Кунишев Музаффар
Абдумажитовна ва мархум Кунишева Мунира Абдумажитовнинг бир нафар
вояга етган фарзанди Абдумаликова Мухлиса Жамшидовналари билан
алмаштиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ва ФПКнинг 47, 271-272-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида жавобгар
«G’azalkent Maxsus Savdo» МЧЖ ва қўшимча жавобгар Кунишев Абдумажид
Абдужалиловичларга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан даъвогар ҳуқуқий
ворислар билан алмаштирилсин.
Ажримга нисбатан шикоят берилмайди, протест келтирилмайди.
Раислик этувчи
Ш.Э.Суванова