← Назад
Решение #1277764 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
4 679 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 28 кунида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи
судья С.Абдукадирова, М.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Хужамбердиев
Элёржон Ғанижоновичнинг жавобгар Тоғаева Одина Улуғбековнага нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги 2-1706-2303/7501-сонли фуқаролик иши
ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни суд,
Даъвогар Хужамбердиев Элёржон Ғанижонович судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар Тоғаева Одина Улуғбековна билан ўрталаридаги
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Хужамбердиев Элёржон Ғанижонович даъвони
қувватлаб, жавобгар Тоғаева Одина Улуғбековна билан 15.01.2009 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари
давомида уч нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли
2021 йил август ойида ажрашганлигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини,
оила барбод бўлганлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини баён қилиб,
жавобгар Тоғаева Одина Улуғбековна билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни
сўраб, тушунтириш берди.
Суд мажлисида жавобгар Тоғаева Одина Улуғбековна даъвони тан олиб,
даъвогар Хужамбердиев Элёржон Ғанижонович билан 15.01.2009 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари
давомида уч нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли
2021 йил август ойидан буён бирга яшамаётганликларини, ярашиш учун
берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, ажрашишга рози
эканлигини баён қилиб, тушунтириш берди.
Суд, суд мажлисидаги тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Хужамбердиев Элёржон
Ғанижонович жавобгар Тоғаева Одина Улуғбековна билан 15.01.2009 йилда
қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлар.
Биргаликдаги турмушлари давомида уч нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил август ойидан буён
бирга яшамайдилар.
Даъвогар Хужамбердиев Элёржон Ғанижоновични жавобгар Тоғаева
Одина Улуғбековнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
суднинг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан рад этилган.
Тарафларни яраштириш чораси кўрилиб, 2023 йил 18 ноябрдаги ажрими
билан эр-хотин ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Жалақудуқ туман Қиличмозор МФЙ ва Жалақудуқ туман Бойчеки МФЙ
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан берилган
хулосаларга кўра, Хужамбердиев Элёржон Ғанижонович ва Тоғаева Одина
Улуғбековна 2021 йил август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, уларни
оиласини тиклаш бўйича чора-тадбирлар кўрилганлиги, бироқ тарафлар оилани
тиклашга қарши эканлиги сабабли оилани тиклашни имкони бўлмаганлиги
маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
«Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш
амалиёти
тўғрисида»ги
06-сонли
қарорининг
16-бандида
тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни
сақлаб
қолишнинг
иложи
йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд тарафлар оилани тиклашни истамаётганлигини, улар ўртасидаги
оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафларга оилани тиклаш учун
имконият берилгани, бироқ оилани тиклаш учун кўрилган чоралар самара
бермаганлигини инобатга олиб, тарафларни бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб,
уларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда
даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249моддасини қўллаб, суд,Қ А
Р О Р
Қ И Л А Д И
Даъвогар Хужамбердиев Элёржон Ғанижоновични жавобгар Тоғаева
Одина Улуғбековнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Хужамбердиев Элёржон Ғанижонович билан жавобгар Тоғаева
Одина Улуғбековналар ўртасидаги Жалақудуқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан
15.01.2009 йилда 57-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
имзо
Ҳал қилув қарори нусхаси аслига тўғри:
Судья
:
С.Абдукадирова
С.Абдукадирова